Африкалик футболчилардан ташкил топган жамоа ЎзПФЛ Кубогида иштирок этади
22 jan 2014 20:26
News
Африкалик футболчилардан ташкил топган жамоа ЎзПФЛ Кубогида иштирок этади
Февраль ойида Тошкент шаҳри ва вилояти стадионларида ташкил этиладиган Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Кубоги учун
ўтказиладиган мусобақада африкалик футболчилардан ташкил топган жамоа иштирок этади. Бу ҳақда бир ойдан бери Тошкентда шуғулланаётган Нигериянинг «Марк Старс» клуби менежери Жерри Эмонкпайри «Футбол Экспресс» газетасига маълум қилди.
«Футбол Экспресс» хабарига кўра, «Марк Старс» жамоаси ўтган ҳафта Тошкентнинг «Оқтепа» футбол клубига қарши назорат ўйинида майдонга тушиб, 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган. Эмонкпайрининг сўзларига кўра, унинг мақсади – Африкадан яхши савиядаги футболчиларни олиб келиб, ўзбек клубларига жойлаштириш.
«Ҳозирча 19 нафар ўйинчимиз шу ерда. Январь ойи охиригача энг кучли футболчиларимиз ҳам келишади», – дейди Эмонкпайри. Унинг айтишича, февралда Ўзбекистонда ЎзПФЛ Кубоги баҳслари ўтказилади, унда «Марк Старс» ҳам иштирок этади. Нигериялик менежер бу борада ЎзПФЛ бош директори Фарҳод Магаметов билан гаплашган ва ташкилот раҳбари африкаликларнинг мусобақадаги иштирокига рухсат берган.
Жамоа таркибида жами 30га яқин футболчи бўлиб, улардан икки нафари Кот д’Ивуар, яна иккитаси эса Ганадан, қолган барча футболчилар нигериялик. «Ўйлайманки, ҳали олий лига клубларидан футболчиларимизга таклифлар бўлади», – дейди Жерри Эмонкпайри.
Декабрь ойи охирида бир гуруҳ нигериялик футболчилар Тошкентда «Бунёдкор» либосида суратга тушгани ҳақида хабарлар пайдо бўлганди. Кейинроқ, бу футболчилар «Бунёдкор» эмас, балки логотипи ва либослари «Бунёдкор»никига жуда ҳам ўхшаб кетадиган Грузиянинг «Марк Старс» клуби вакиллари экани маълум бўлганди.
«Кўпчилик бизни «Бунёдкор» кийинтирган деб ўйлаяпти экан. Лекин жамоамизнинг «Бунёдкор»га ҳеч қандай алоқаси йўқ. «Марк Старс» футбол клуби ҳам Нигерия, ҳам Грузияда фаолият олиб бормоқда», – дейди Жерри Эмонкпайри. Унинг маълум қилишича, жамоага нигериялик ва грузиялик шахслар ҳомийлик қилишмоқда ва «Маркс Старс» – «шунчаки жамоа эмас».

Link :
Source : kun.uz
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments