Latest news

12:51Виталий Денисов: "Кўпроқ топ-терма жамоа бўлишини истардим. Бразилия дейсизми, Франция дейсизми. Фарқи йўқ"  1 12:25Александр Гейнрих: "Қуръада тўртинчи саватчадан Гаити ёки Кюрасаони кутиб қоламиз"  5 12:03Бахтиёр Ашурматов: "Қуръа яхши келса, гуруҳдан чиқиш имкониятимиз янада ортади"  4 11:38TVCOM'да бугунги тақвим: ЖЧ-2026 қуръаси, ўтиш ўйини ва бошқалар  0 11:30Бугун ЖЧ-2026 қуръаси. Ўзбекистонга кимлар рақиб бўлади?  21 11:05Мавсум якунлари туркумидан. Суперлиганинг энг яхши дарвозабони ким бўлди?  0 10:42Расман. "Арсенал" 16 ёшли эгизак футболчиларни трансфер қилди  2 10:15"Шўртан" футболчиси "Бухоро"га ўтмоқда  1 10:01Фабио Каннаваро қуръа ҳақида қисқа фикр билдирди  8 09:46Месси энг кучли мураббий ким деган саволга жавоб берди  10 09:20Мартин Боаке Ўзбекистон Суперлигасига қайтмоқда  14 08:53Дунёнинг энг кучли ТОП-100 талик футболчилар рейтингидан ўзбекистонлик футболчи жой олди  3 08:26"Насаф" ва "Андижон" жамоалари "Пахтакор" футболчисини сотиб олмоқчи  1 07:58Суперлига. Бугун илк плей-офф ўйинлари бўлиб ўтади  3 07:25ЖЧ-2026. Бугун қуръа  18

Африка Миллатлар Кубоги-2019. Кот-дʼИвуар – Жазоир баҳси ғолиби пенальтилар сериясида аниқланди News

Африка Миллатлар Кубоги-2019. Кот-дʼИвуар – Жазоир баҳси ғолиби пенальтилар сериясида аниқланди

Мисрда давом этаётган қитъа биринчилигининг навбатдаги чорак финалида Кот-дʼИвуар термаси Жазоирга қарши тўқнаш келди.

Баҳсда ҳисоб жазоирликлар хавбеки Софиан Фегули томонидан очилди. Боғдод Бунежа 48 дақиқада пенальтини ноаниқ бажариб, ҳисобни ошириш имкониятидан фойдалана олмади. Иккинчи тайм ўрталарида Жонатан Кожиа рақиб дарвозасини ишғол этиб, ўртадаги фарқни тиклади ва асосий бўлим дуранг натижа билан якунланди. Қўшимча бўлимларда ҳам ҳисоб ўзгармади. Ўйиндан кейинги футбол лотереясида эса Жазоир омадли чиқди. Энди уларнинг ярим финалдаги рақиби Нигерия термаси бўлади. 

Шунингдек, бугун Тошкент вақти билан 00:00да ¼ финалнинг сўнгги баҳси дебютант Мадагаскар ҳамда Тунис ўртасида ўтказилади. 


Кот-дʼИвуар – Жазоир 1:1 (0:1, 1:0, 0:0, 0:0)

«As-Suwais Stadium»

Голлар: 0:1 – 20 Фегули, 1:1 – 62 Кожиа.

Пенальтилар серияси – 3:4

Кот-дʼИвуар – Гбоуо, Багайоко, Траоре, Кулибали, Канон (Комара, 54), Диэ, Кессиэ, Заа (Корне, 94), Сангаре (Гбамен, 78), Градель, Кожиа (Бони, 96).

Жазоир – Мболи, Бенсебайни, Атталь (Зеффан, 30), Бенламри, Манди, Беннасер, Фегули (Делор, 120), Гедиура, Марез (Уна, 86), Бунежа (Слимани, 78), Белаили.

Огоҳлантиришлар: Заа (29), Бенсебайни (29), Беннасер (39), Багайоко (43), Гбоуо (46), Кессиэ (88), Комара (120).

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика