Latest news

15:39Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси: "Севинч" ("Насаф") қачон ўйнайди?  0 15:20TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Барселона", "Ман Сити" ва бошқалар  0 15:14"Навбаҳор" Раҳмоналиевга даъвогарлик қилмоқда  1 14:52ПФЛ "Йил кашфиёти"ни эълон қилди  2 14:28"Арсенал" "Челси"га қарши ўйиндан кейин жаримага тортилиши мумкин. Нима учун?  0 14:02Комилов "Нефтчи"ни эмас, "Навбаҳор"ни танлади  8 13:33Номаълум ҳужумчилар Месси ҳайкалини синдириб ташлади: жаҳон чемпиони монументи иккинчи марта шикастланди  7 13:07"Навбаҳор" дарвозабони ОКМКга йўл олиши мумкин  1 12:41"Андижон" шорт-листидан кимлар ўрин олган?  8 11:55Манба: CAFA турнирида қатнашган футболчи "Нефтчи"га ўтмоқда  15 11:33Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи  46 10:15"Бунёдкор" икки нафар футболчи билан келишувга эришди  5 09:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  8 09:22Анчелотти Винисиусни огоҳлантирди  1 08:55Рамос ўз хизматларини Европанинг ТОП клубига таклиф қилган  6

Адолатсизлик... News

Адолатсизлик...

Суперлиганинг ортда қолган мавсумига оид таҳлилларни беришда давом этамиз.

Тартиб-интизом қўмитасидаги мантиқсизликларни эслагандан кейин ҳакамларга ҳам тўхталмасак бўлмайди.

Арбитрларнинг майдондаги фаолиятини йил давомида кузатдингиз. Хатолар бор, камчиликлар етарлича (ҳамма соҳада бўлгани каби). ЎФА қошидаги ҳакамлар қўмитасида (Ҳайдаров, Цейтлин, Коваленко, Дачев, Поповдан иборат) ҳам. Буни битта мисол билан тушунтириб бераман.

16 сентябрь. “Қизилқум” Наманганда минимал ҳисобда енгилди. “Кончилар”нинг мағлубиятига Абдурашид Худойбергановнинг қўпол хатоси сабаб бўлди.


“Навбаҳор” дарвозасига 100 фоизлик пенальтини бермаган тошкентлик рефери Суперлига баҳсларидан 4та турга четлаштирилди.

9 октябрь. “Насаф” 1:1 “Сўғдиёна” учрашувида белгиланган “11” қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди. 


 Ҳакамлар қўмитаси эпизодни ўрганиб, бош ҳакамни ЎзПФЛ томонидан ўтказиладиган ҳар қандай учрашувларни бошқаришдан номуайян муддатга четлатди

Иккала вазият деярли бир хил (пенальти билан боғлиқ). Агар хато бўлса, иккала ҳолатда ҳам рефери ўйин натижасига таъсир қилган. Намангандаги пенальти “Қизилқум”нинг мағлубиятига сабаб бўлса, Қаршидагиси “Насаф” очко йўқотишини таъминлади. Аммо уларга нисбатан қўлланилган чора 2 хил. Нега?

Аниқ сабабини билмайман. Лекин бундай тенгсизликлар кишига шундай хулоса беради: раҳбарият барча жамоаларни тенг кўрмайди. Акс ҳолда, “Қизилқум”га “зарар етказган” рефери билан “Насаф”дан очко тортиб олган ҳакам бир хил жазоланарди. Зеро, Қаршидаги эпизод нисбатан анча мураккаб эди...

Шу ергача ишлатилган 177та сўзни қисқача қилиб шундай ифодалаш мумкин: ҲАКАМЛАР ҚЎМИТАСИ ТАНТАШЕВНИ “ЧОПДИ”.

Бироз жиддийллашадиган бўлсак, Қаршидаги эпизод бўйича кўплаб мутахассислар билан суҳбатлашдик. Улардан аксари ҳакамнинг қарори тўғри бўлганини эътироф қилди. Мабодо шундай бўлса, Илгиз Танташев “емаган сомсаси учун пул тўлаяпти”.

Масаланинг кулминациясини айтаман: бухоролик реферига нисбатан ИНТИЗОМ КОДЕКСИДА ЙЎҚ жазо қўлланилган. Шунчаки, кимдир уни катта майдонда кўришни истамаяпти... 

Муаллифнинг телеграмдаги канали → ФР| футбол АНАЛИЗИ

Author :
Rating: -20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика