Latest news

00:10Эрон чемпионати. "Истиқлол" меҳмонда ғалаба қозонди, Машариповдан ассист  0 00:00Ла Лига. "Реал" ва "Вильярреал" "Бернабеу"да куч синашмоқда (онлайн ҳисоб)  9 23:45А Серия. "Интер" ўз уйида "Торино"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  2 23:27Сергей Лушчан: "Ўйин натижаси осмонларда ҳал бўлиб бўлгандек. Биз намойиш этган ўйиндан 99% кўнглим тўлди"  17 22:57Эрон чемпионати. "Персеполис" 90+5 дақиқадаги гол эвазига ғалабага эришди, Ўрунов баҳсдан олдинги чигалёзди машғулотида жароҳат олди  2 22:55Александр Хомяков: "Ўзбекистонда 15 йилдан буён бекорга ишламаётганимни исботладим"  11 22:32РПЛ. "Рубин" ўз уйида "Ахмат"дан устун келди, Раҳмоналиев захирадан майдонга тушди, Ашурматов эса...  0 22:24Грилиш "Манчестер Сити"даги келажаги борасида қарор қабул қилди  3 21:34Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" 90+4 дақиқадаги гол сабаб мағлубиятга учради, Турғунбоев захирадан майдонга тушди  0 21:10АПЛ. "Арсенал" ва "Ман Сити"дан иродали ғалаба, "Брентфорд" – "Вулверхэмптон" ўйинида 8та гол урилди  4 21:06Фалькао, Савиола, Эрматов, Кападзе, Аҳмедов, Умаров... Юлдузлар иштирокидаги баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  7 20:31Дешам Мбаппе нега "Реал"нинг "Вильярреал" билан ўйини учун қайдномага кирганига тушунмаяпти. Форвардни жароҳати сабаб Франция термасига чақиришмаганди  9 19:55"Андижон" ўз тарихида биринчи бор ОЧЛда иштрок этади  51 19:38"Андижон" драматик ўтган баҳсда "Навбаҳор"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  246 18:35АПЛ. Бешта баҳснинг асосий таркиблари билан танишинг  0

Аднан Ораховац: "Пахтакор"ни танлашимда Санибал катта рол ўйнади" News

Аднан Ораховац: "Пахтакор"ни танлашимда Санибал катта рол ўйнади"

Ўтган ҳафта Тошкентнинг Пахтакор жамоаси раҳбарияти черногориялик Аднан Ораховац билан шартнома имзолади.
Ҳимоячи декабрь ойида Тошкентга келган ва ўтган вақт мобайнида мураббийлар кўригидан ўтаётганди. Самвел Бабаян бошчилигидаги мураббийлар штабига унинг ўйини маъқул келди ва у энди янги мавсумда "Пахтакор" шарафини ҳимоя қиладиган бўлди. Ораховац бунгача Черногориянинг "Будучност", Сербиянинг "Единство" клубларида тўп тепганди. 24 ёшли ҳимоячи айнан Будучност сафида Черногория чемпиони ва кубоги соҳибига айланган. Шу кунларда черногориялик футболчи "Пахтакор" таркибида Туркияда ташкил этилаётган ўқув-машғулот йиғинида иштирок этяпти. Эътиборлиси, Қозоғистоннинг "Жетису" клубига қарши кечган учрашувда жамоасининг илк голига ҳам муаллифлик қилди. Биз ана шу ўйиндан сўнг Аднан Ораховацдан интервью олдик.

- Аднан, аввало киритилган гол билан табриклайман.
- Раҳмат. Жамоам ғалабасига хисса қўшганимдан хурсандман. Бу гол назорат учрашувида киритилди. Ўйлайманки, расмий ўйинларда ҳам ўз голларим билан "Пахтакор" мухлисларини хушнуд этаман.

- Янги жамоа, янги муҳитга ўрганиб қолдингизми?
- Декабрь ойида жамоа машғулотларига қўшилгандим. Ҳозир ҳаммаси жойида. Ўзимни худди бир-икки йил шу таркиб билан бирга ўйнагандек хис қиляпман. Йигитлар ҳам мени қўллаб-қувватлашяпти.

- "Пахтакор" билан неча йиллик шартнома имзоладингиз?
- Уч йилга мўлжалланган шартномага имзо чекдим. Агар ҳаммаси жойида бўлса, ўзаро келишувга кўра уни яна узайтиришимиз мумкин.

- Таклифнинг ўзи қачон бўлганди?
- Жамоа менежери Самвел Бабаян менга қўнғироқ қилиб, жамоа таркибида ўзимни синаб кўришни таклиф қилди. Бабаянга бу таклифни агентим Санибал Ораховац берганди.

- Адашмасам, Санибал қариндошингиз бўлади.
- Худди шундай. У амакимнинг ўғли бўлиб, айни пайтда менга агентлик қиляпти. Ўз вақтида "Пахтакор" таркибида ҳам ўйнаган.  

- Санибал ҳозир футбол ўйнамаяптими?
- Йўқ. У ўтган йили футболчилик фаолиятини якунлади. Ҳозирда ўзини футбол агенти сифатида синаб кўряпти.

- "Пахтакор"га Черногориянинг "Будучность" жамоасидан келиб қўшилдингиз. Сизда бошқа таклифлар ҳам бормиди?
- Подгорицаликлар билан шартномам якунига етганди. Ҳа, таклифлар бор эди. Лекин Санибалнинг таклифи билан "Пахтакор"ни танладим. Бу жамоа ўтган мавсумда Ўзбекистон чемпиони бўлгани ҳам қарор қабул қилишимда муҳим омил сифатида хизмат қилди. Шунингдек, "Пахтакор" Осиё Чемпионлар лигасида ҳам иштирок этади. Бу мусобақада ўйнаш мени қизиқтириб қўйди. Мана шу икки асосий омил шартномага имзо қўйишимга замин яратди. Ҳозир жамоада мени барча нарса қониқтиряпти.

- Қайси рақамни танладингиз?
- Ҳозирча танламадим. Лекин 4-рақамни беришларидан умидворман. Бир неча йил давомида бу рақам остида Боян Миладинович муваффақиятли тўп тепди. Умид қиламанки, бу рақам менга ҳам омад келтиради. Боянни яқиндан танийман. У билан ҳам маслаҳатлашдим.   

- Тошкент ёқдими?
- Бўлмасамчи, жуда ҳам чиройли шаҳар экан. Жамоадошларим ҳали баҳор ва ёз келсин, юртимизнинг чиройидан оғзинг очилиб қолади, дейишди.

- Кимлар билан яқиндан дўстлашишга улгурдингиз?
- Мураббийларимиздан Дукич, шунингдек, Лобанов, Мерзляков билан жуда яхши дўстлашиб олдик. Юқорида айтганимдек, мени жамоада жуда илиқ тарзда кутиб олишди. Янги футболчи учун энг муҳим ҳам шу.

- Мураббий ҳақида фикрингиз қандай?
- Жуда яхши. Машғулотларни кўтаринки руҳда олиб боряпти. Ажойиб инсон.

- Қаерда яшаяпсиз?
- Анталияга келгунимизча, Дукичнинг квартирасида яшаётгандим. Билишимча, у жамоани тарк этибди. Тошкентга қайтгач, ўзимга алоҳида квартира берамиз дейишяпти.

- Шу пайтгача сиз Европа футболидан баҳра олаётгандингиз. Осиё ва Европа футболи ўртасидаги фарқ кўзга ташлана бошладими?
- Ҳали катта фарқ ташланмади. Ўртоқлик учрашувларида футболчилар катта куч билан ҳаракат қилишмайди. Табиийки, бунда тўлақонли баҳо беришнинг иложи йўқ. Менимча, тафовут жуда ҳам катта бўлмаса керак. Сўнгги йилларда Осиё футболи анча ўсди. Жаҳон чемпионатларида ушбу қитъа терма жамоалари ижобий натижаларни қайд этишяпти. Дунёнинг кўзга кўринган юлдуз футболчилари Осиё клубларида тўп тепишяпти.

- Аднан, сизга янги мавсумда янги жамоа таркибида муваффақиятли иштирокни тилаб қоламиз.
- Сизга ҳам раҳмат. Янги мавсумда "Пахтакор" жамоаси ғалабаларига хиссамни қўшишни астойдил мақсад қилганман. Бунинг учун бор кучимни сафарбар қиламан.   


Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика