Latest news

23:13Рақиб қизил олса, "Ливерпул"га қийинроқ, "Эвертон"нинг кучи ҳам, заиф нучтаси ҳам Грилиш. Топ чемпионатлар учрашувларидаги ўзига хос тактика ҳақида  1 22:53"Ғазалкент" машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:24Рўзиқул Бердиев: "Ал Иттиҳод" юлдузларга бой кучли жамоа"  3 22:04"Қизилқум" Шукуров билан шартома имзолади  1 21:33"Навбаҳор" Тошкентда йиғинни бошлади (ФОТО+ВИДЕО)  1 21:08Туркия. Шомуродов ва Файзуллаев гол урди, "Башакшехир" йирик ғалабага эришди  16 20:28Винисиус яхши ўйнамаётганини тан олмоқда, аммо...  4 19:50Европа топ-лигаларидан 136 нафар футболчи "йўқ" бўлиб қолди. Африка миллатлар кубоги режаларига ўзгартириш киритадиган клублар ҳақида   2 19:39Зайниддин Тожиев: “Ғазалкент” бутун эътиборни ёшларга қаратади, Про лигада 6 та жамоа жуда камлик қилди"  1 19:21Тимур Кападзе: "Колумбия билан учрашув кўп нарсани ҳал қилади"  27 19:00Сержиу Консейсау: "Насаф"нинг ўйин сифати эгаллаб турган ўрнидан мутлақо фарқ қилади, лекин биз тайёрмиз"  6 18:54"Насаф" "Ал Иттиҳод"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  3 18:38"Сўғдиёна" хавбеки "Навбаҳор"га ўтмоқда  4 18:10"Челси" ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр  0 17:36Бруну Фернандеш тахминан 1 ойга сафдан чиқди — ОАВ  1

Adidas "Реал Мадрид" учун махсус ретро-либос чиқаради News

Adidas "Реал Мадрид" учун махсус ретро-либос чиқаради

2023 йилнинг бошида Adidas "Реал Мадрид" учун махсус ретро-либос чиқаради.

Футболчилар бу либосни расмий ўйинларда кийишмайди, аммо машғулот пайтида ретро либосдаги "қаймоқранглилар"ни кўришимиз мумкин.

Adidas томонидан чиқарилаётган "Реал"нинг қайта ишланган футболкаси дизайни 90-йиллар, хусусан, афсонавий EQT чизиқларидан илҳомланиб яратилган. Муаллифлар 1998 йилдан 2000 йилгача "Реал Мадрид" футболчилари кийган рамзий формани қайта яратишга ҳаракат қилишган. Дизайнда 1998-2000 йиллардаги "Реал Мадрид" либосининг ранглари ишлатилган, ўшанда Adidas илк марта "қаймоқранглар" учун форма яратган.

Янги либоснинг асосий ранги оқ бўлиб, ён томонларида тўқ кўк ва сариқ рангли чизиқлар, енги ва ёқасида тўқ кўк рангли безаклар мавжуд. Марказда "Реал Мадрид" ва Adidas логотиплари тасвирланган. Шу тариқа дизайнерлар Adidas "қаймоқли" учун форма чиқара олмаган афсонавий EQT даврига ҳурмат бажо келтиришди. Янги либосни қуйида томоша қилишингиз мумкин:


Эслатиб ўтамиз, "Реал Мадрид"нинг қайта ишланган махсус либоси 2022 йилнинг декабридан 2023 йилнинг январигача бўлган муддатда сотувга чиқарилади.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика