Latest news

14:55Аёллар Осиё Кубогига қуръа ташланди: Ўзбекистон КХДР билан беллашади  0 14:37БУМ! Ўзбекистон МТЖ ноябрь ойида Тошкентда жаҳон чемпионига қарши ўйнайди  12 14:26Ўзбекистон U-23 терма жамоаси хотира турнирида Японияга имкониятни бой берган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:13"Арсенал" Салиба билан шартномани узайтириш жараёнини тезлаштирди  1 13:40Мақсад U-23 Осиё кубогини ютишми ёки Олимпиадага чиқиш?   3 13:20Кичик Пеледан Марадона Жуниоргача: яшил майдонда омади чопмаган фарзандлар  3 12:55Ҳиндистон терма жамоаси CAFA мусобақасида Малайзия ўрнини эгаллайди  3 12:37Футбол фахрийси Гурам Дараселия вафот этди  3 12:32"Металлург" – сокинлик бағридаги юбилей  9 12:03Расман: "Бунёдкор" легионер ҳужумчи трансферини эълон қилди  2 11:45Муҳаммадали Усмонов: "Андижон" мухлисларининг бундай илиқ кутиб олиши бошқача қувонч ва хурсандчилик бағишлади"  1 11:22"Бу рассомни Ван Гог билан солиштиришга ўхшайди". Гвардиола Месси ва Ямаль ҳақида  4 10:54Санчо учинчи марта "Боруссия"га қайтиши мумкин  0 10:26"Пахтакор" ва "Бунёдкор" собиқ ҳужумчиси фаолиятини "Шўртан"да давом эттириши мумкин  8 09:55Жоау Феликснинг "Ал Насср"даги маоши маълум  1

Адашманг, Таиланд Осиё чемпиони бўлмаган News

Адашманг, Таиланд Осиё чемпиони бўлмаган

Сайтимиз орқали хабар бериб ўтганимиздек, кеча футзал бўйича миллий терма жамоамиз Осиё чемпионатида амалдаги чемпион Японияни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.
Ва гуруҳдаги дастлабки уч очкосини қўлга киритди. Энди футзалчиларимиз эртага Жанубий Кореяга қарши баҳс олиб боришади.

Шу ўринда баъзи мухлисларимиздан адашмасликни сўраган бўлардик. Эслатма тарзида шуни айтмоқчимизки, амалдаги Осиё чемпиони Таиланд эмас, балки Япония футзал терма жамоаси ҳисобланади. Умуман олганда, Таиланд ҳали шу вақтгача Осиё чемпиони бўлмаган.

Футзал бўйича Осиё чемпионати 1999 йилдан бери ўтказиб келинмоқда. Мусобақа то 2008 йилгача ҳар йили ўтказилган бўлиб, ундан кейин ҳар жуфт йилларда ўтказиш анъанага кирди. Футзал бўйича қитъа биринчилиги икки бор Ўзбекистонда ташкил қилинган - 2006 ва 2010 йилларда. Ҳар иккала мусобақада терма жамоамиз финалга қадар етиб бориб, мағлуб бўлган. 2006 йилда Японияга 1:5, икки йил ўтиб Эронга 3:8 ҳисобида ютқазганмиз.

Таиланд аввалги Осиё чемпионати финалида Японияга 1:6 ҳисобида мағлуб бўлган. Қуйида маълумот учун мусобақанинг барча финалларини келтириб ўтамиз.

1999 йил. Малайзия.
Эрон - Ж.Корея - 9:1
2000 йил. Таиланд. Эрон – Қозоғистон - 4:0
2001 йил. Эрон. Эрон – Ўзбекистон - 9:0
2002 йил. Индонезия. Эрон – Япония - 6:0
2003 йил. Эрон. Эрон – Япония - 6:4
2004 йил. Макао. Эрон – Япония - 5:3
2005 йил. Вьетнам. Эрон – Япония - 2:0
2006 йил. Ўзбекистон. Япония – Ўзбекистон - 5:1
2007 йил. Япония. Эрон – Япония - 4:1
2008 йил. Таиланд. Эрон – Таиланд - 4:0
2010 йил. Ўзбекистон. Эрон – Ўзбекистон - 8:3
2012 йил. БАА. Япония – Таиланд - 6:1
2014 йил. Вьетнам. ? : ?

Хайрулла Холиқов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика