Адама Траоре учун курашда фаворит клублар номи маълум қилинди
07 jul 2020 21:28
News
Адама Траоре учун курашда фаворит клублар номи маълум қилинди
"Вулверхэмптон" форварди Адама Траоре топ-клублар эътиборида.
Футболчининг хизматларига "Барселона", "Манчестер Сити" ва "Ювентус" каби клублар томонидан қизиқишлар бўлмоқда. Бироқ каталонияликлар пандемия инқирози сабабли катта трансферлар амалга оширмоқчи эмас, шу сабабли Англия ва Италия клублари айни дамда футболчи учун курашишмоқда.
"ESPN" хабарига кўра, Траоре келаси мавсумда ҳам "бўрилар" таркибида қолмоқчи. Унинг клуб билан шартномаси яна 3 мавсум амал қилади.
Ушбу мавсумда 24 ёшли испаниялик футболчи чемпионатнинг 32 ўйинида 4 гол ва 9 ассист қайд этди.
Link :
Source : ESPN
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments