Latest news

16:23Игор Тудор Арне Слот билан адаштириб юборган мураббийи ҳақида: "Энди уни Арне деб атайман"  1 15:59Габриэль АПЛдаги энг қийин рақибни танлади  0 15:25"Goal" "Олтин тўп" учун асосий даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  9 14:55Гринвудга А Серия гранди қизиқмоқда  1 14:17"Челси" Боули даврида ёмон натижалар қайд этмоқда  2 13:59Ўзбекистон Кубоги. Самарқанд жамоаси 2-босқичга йўл олди  1 13:26"Барселона" "Ал Иттиҳод" билан бир ҳужумчи учун курашади  4 12:59Кенан Йилдиз "Ювентус"да замонавий рекорд ўрнатди  1 12:27Арне Слот: "Бу биз учун катта зарба бўлди"  3 11:49Моуриньюнинг "Бенфика"си чемпионатда мағлуб бўлгани йўқ  2 11:16"Барселона" Испания термаси дарвозабони билан шартнома имзолаши мумкин  0 10:47Артета Лига кубогини ютишга ишонмоқда  5 10:15Арбелоа "Атлетико"га қарши ўйини олдидан Мбаппенинг ҳолатини баҳолади  5 09:42"Ливерпуль" 10 йиллик антирекордни такрорлади  2 09:11"Арсенал" ПСЖ юлдузига қизиқмоқда  2

Адам Навалка: "Польша кўп нарсани исботлаб қўйди" News

Адам Навалка: "Польша кўп нарсани исботлаб қўйди"

Польша терма жамоаси бош мураббийи Адам Навалка Португалияга қарши ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.


- Биз ушбу мусобақада кўп нарсани исботлаб қўйдик. Нималарга қодир эканлигимизни кўрсатдик. Португалияга қарши баҳс? Яхшиси ўйинни кутган маъқул. Бу ерга қадар келишдан аввал анча узоқ йўлни босиб ўтдик. Муваффақиятлар катта меҳнатларимиз самараси бўлди. Чорак финалда ҳам муносиб ўйнашни мақсад қилганмиз.

Португалиянинг ҳужум чизиғида юқори малакали футболчилар етарли. Ушбу терма жамоанинг ҳимоя чизиғи ҳам яхши. Португалияни қарши ҳужумларда хавфли ўйнайдиган жамоалар сирасига қўшган бўлардим. Ўйинда назоратни ўз қўлимизга олишимиз лозим. Ҳар ҳолда шундай қилишга уриниб кўрамиз. Бу баҳс ҳеч бир жамоа учун осон бўлмайди.

Роберт Левандовский Польша учун жуда муҳим футболчи. Левандовски нафақат ҳужумчи, балки жамоамиз сардори. Шу боис унинг бўйнига жуда катта масъулият турибди. Айни пайтдаги Левандовскининг ўйинларидан, спорт формаси ва жисмоний ҳолатидан кўнглим тўқ.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика