Абубакарга Саудия Арабистони клублари қизиқиш билдирмоқда
20 dec 2023 22:51
News
Абубакарга Саудия Арабистони клублари қизиқиш билдирмоқда
Туркиянинг “Бешиктош” клуби ҳужумчиси Венсан Абубакар хизматларига Саудия Арабистонининг икки клуби қизиқиш билдирмоқда.
Манбага кўра, 31 ёшли футболчи билан боғлиқ вазиятни "Ал Иттиҳод" ва "Ал Шабаб" клублари кузатиб боришмоқда.
Аввалроқ ОАВда Москванинг “Спартак” клуби форвард учун турк клубига ўн миллион евро таклиф тайёрлаётгани ҳақида хабар берилганди.
Абубакарнинг “Бешиктош” билан шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Transfermarkt портали уни етти миллион еврога баҳоламоқда.
Жорий мавсум ҳужумчи барча турнирларда 22 та ўйинда қатнашиб, 11 та гол урди.
Link :
Source : Sabah
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Comments