Latest news

15:28Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!  24 14:59Слот: "Салоҳ "Ливерпуль" учун ниҳоятда муҳим ўйинчи ва келажакда ҳам шундай бўлиб қолади"  1 14:25Исак "Ливерпуль" сафидаги биринчи голи ҳақида: "Бу лаҳзани узоқ вақт кутишга тўғри келганини тушунаман"  0 13:58Артета: "Руҳий ва жисмоний жиҳатдан мураккаб ҳафтани ўтказдик"  1 13:32Мареска: "Биз тўғри йўналишда ҳаракат қилаётганимизни кўрсатдик"  1 13:03Винисиус "Реал"дан кетадими? АПЛ клубининг қизиқиши ортиб бормоқда  6 12:32Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради  46 12:16"Локомотив" собиқ футболчисини ортга қайтарадими?  1 11:35"Навбаҳор" футболчисига бир қатор жамоалар қизиқмоқда  5 10:512026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум  13 09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  18 09:17ОКМК етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:52ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди  19 08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  1 07:58"Андижон" "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  8

Аброр Пирриев қашқадарёлик ёш футболчилар билан учрашди News

Аброр Пирриев қашқадарёлик ёш футболчилар билан учрашди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси яқинда ажойиб ишга қўл урди.

Гап шундаки, ташкилот қошида Тиббий қўмита иш бошлади ҳамда қўмита раиси этиб малакали шифокор Аброр Пирриев тайинланди. "Локомотив" Суперлига охирги турини Қаршида "Насаф"га қарши ўтказганидан фойдаланиб, Аброр Пирриев Қашқадарё вилоят футбол маҳорат мактаби ўқувчилари билан учрашди. 

Футбол маҳорат мактабига ташриф буюрган ЎФА Тиббий қўмита раиси Аброр Пирриевга Қашқадарё вилоят футбол маҳорат мактабининг спорт ишлари бўйича директор ўринбосари Насим Шоимов ҳамда ушбу мактаб шифокори Роман Баратов ҳамроҳлик қилди. 

Учрашув чоғида Пирриев ёш футболчиларга тўғри спорт режимига амал қилиш, жароҳат олмаслик учун нималарга эътибор қаратиш, ёшларнинг соғлом тарбия топишларида қайси таомлардан кўпроқ истеъмол қилиши мавзусида ўз маслаҳатларини берди. 

Ўз навбатида ёш футболчилар ҳам малакали шифокорга бир нечта саволлар билан мурожаат этишди. Учрашув футбол маҳорат мактаби ўқувчиларида илиқ таассурот қолдирди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика