Latest news

17:28Расман: Феликс Роналдунинг жамоадошига айланди  0 17:06Расман: Олимпиада бронза медали соҳиби "Машъал"га ўтди  0 16:37"Ал Насср" "Челси" ҳимоячисига даъвогар  0 16:15Сўнгги мавсумини Туркияда ўтказган дарвозабон "Андижон"га келмоқда  2 16:02Расман: "Пахтакор" Турғунбоевни сафига қўшиб олди  4 15:49Расман: Рустам Турдимуродов – "Сурхон" аъзоси!  4 15:32Грилиш "Манчестер Сити"да машғулотларни давом эттирмоқда  0 15:10Мираброр Усмонов Кубоги-2025 мусобақаси тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  1 14:55Аёллар Осиё Кубогига қуръа ташланди: Ўзбекистон КХДР билан беллашади  2 14:37БУМ! Ўзбекистон МТЖ ноябрь ойида Тошкентда жаҳон чемпионига қарши ўйнайди  27 14:26Ўзбекистон U-23 терма жамоаси хотира турнирида Японияга имкониятни бой берган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:13"Арсенал" Салиба билан шартномани узайтириш жараёнини тезлаштирди  1 13:40Мақсад U-23 Осиё кубогини ютишми ёки Олимпиадага чиқиш?   4 13:20Кичик Пеледан Марадона Жуниоргача: яшил майдонда омади чопмаган фарзандлар  3 12:55Ҳиндистон терма жамоаси CAFA мусобақасида Малайзия ўрнини эгаллайди  3

Аброр Исмоилов: “Нефтчи” ҳали ўз мухлисларини чиройли ғалабалар билан яна хушнуд этади News

Аброр Исмоилов: “Нефтчи” ҳали ўз мухлисларини чиройли ғалабалар билан яна хушнуд этади

Суперлигада қисқа танаффус юзага келганидан хабарингиз бор. Айни пайтда жамоалар мавсумнинг иккинчи қисмига ҳозирлик олиб боришмоқда.

Мавсумни у қадар юқори кайфиятда ўтказа олмаётган Фарғонанинг “Нефтчи” клуби ҳам ҳозирда ёзги йиғинини давом эттирмоқда. Фарғоналиклар жамоасининг ёш бўлишига қарамасдан аллақачон етакчилар сафига қўшилиб улгурган ярим ҳимоячиси Аброр Исмоилов ПФЛ расмий сайтига “Нефтчи”нинг ҳал қилувчи учрашувларга қандай ҳозирлик олиб бораётгани ҳақида гапириб берди.

“Умуман олганда, бу йилги чемпионат баҳслари анча қизиқарли кечмоқда дейиш мумкин. Нафақат миллий чемпионатнинг номи ўзгарди балки ўйинларнинг сурати ҳам анча кескин ва муросасиз руҳда кечмоқда. Ҳар бир учрашув Суперлига савиясида ўтяпти. Ички чемпионат кучли бўлса, бундан фақат ўзбек футболи ютади”, - дея гап бошлади Исмоилов.

“Футбол биринчи ўринда мухлислар учун ўйналади. Қувонарли тарафи, бу йил ўзбекистонлик ишқибозлар ички чемпионат баҳсларини катта қизиқиш билан кузатиб боришяпти. Бу борада ЎФА ҳамда ЎзПФЛнинг олиб бораётган ислоҳотлари катта рўл ўйнамоқда. Ўзбекистонда футбол оммалашиб бормоқда. Футболчиларга ҳам доим тўлиб-тошган стадионларга тўп суриш ўзгача завқ бағишлайди”.

20 июндан бошланган йиғин ва жамоанинг иккинчи даврага тайёргарлиги ҳақида гапираркан Исмоилов ҳали “Нефтчи”нинг юқори ўринларга кўтарилишига ишоншини билдирди.

“Қиргулида ёзғи йиғинни ўтказяпмиз. Бўлажак баҳсларга астойдил тайёргарлик кўрмоқдамиз. Шу кунларда жамоамизга яна бир қатор тажрибали ўйинчиларнинг қўшилиши кутилмоқда. Мазкур ўйинчилар “Нефтчи” жамоасини яна кучайтиради, деб ўйлайман. Тўғриси, бу мавсумда ўз мухлисларимизни хурсанд қила олмаяпмиз. Бироқ бу вақтинча ҳолат, деб ўйлайман. Барибир “Нефтчи” ўз сўзини айтади ҳали. Муҳими – мана шундай паллада мухлисларнинг далдаси узилиб қолмаса бўлгани. Ҳозир уларнинг қўллаб-қувватлаши футболчилар учун муҳим, деб ўйлайман. Бизни олдинда мавсумнинг катта бир қисми кутмоқда. Ушбу давр мобайнида ўз мухлисларимизни ғалабалар билан хурсанд қилиб, ушбу қийин вазиятдан чиқиб кетишимизга тўлиқ ишонаман”, - деди истеъдодли футболчи.

“Нефтчи” ФК матбуот хизмати билан ҳамкорликда тайёрланди.  

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика