Latest news

14:05Рэтклифф Левандовскининг МЮга ўтишига тўсқинлик қилган  1 13:37Шомуродов Туркия Суперлигасида тур рамзий жамоасидан ўрин олди  1 13:17Суперлига. 27-турга ҳакамлар тайинланди  3 12:53Туркияда ҳакамлар қимор ботқоғида: 150 нафардан ортиқ ҳакам тергов остида!  1 12:25Брендан Рожерс "Селтик" мураббийлигидан истеъфога чиқди  2 11:59ЎФФ президенти "Бенфика" клуби шароити билан танишди  3 11:38"Челси" қозоғистонлик футболчини Франция клубига ижарага беради  2 10:41"Барселона" МЮга керак бўлмай қолган яна бир футболчининг трансферига 70 миллион евро сарфлашга тайёр  2 10:10Ламин Ямал "Реал"га қарши ўйиндан сўнг ижтимоий тармоқдаги саҳифасига ўзгартириш киритди  13 09:42Винисиус нима учун "Реал"ни тарк этмоқчи эканлиги маълум бўлди  5 09:11МЮ ва "Челси" қизиқаётган футболчининг нархи 120 миллион фунт этиб белгиланди  3 08:30Пролига. Бугун тур якунланади  0 08:03“Олтин тўп”га даъвогарлар рейтинги эълон қилинди. Рўйхатда Дембеле йўқ  19 07:36Ямал қимматбаҳо харидни амалга оширади  2 01:45Дунёнинг энг қиммат ярим ҳимоячилари эълон қилинди: Беллингем ва Педри нечанчи ўринда?  8

Абрамовдан хафа бўлиб юрибмиз... News

Абрамовдан хафа бўлиб юрибмиз...

Бугун "Қизил фурия" устози Луис Энрике терманинг Евро-2020 финал босқичи учун қайдномасини эълон қилди.

Таркиб эълон қилиниши ҳамоноқ мутахассис ва мухлислар томонидан қизғин муҳокамага сабаб бўлди. 

Қайсидир футболчи(лар) бўлажак мусобақага олиб кетилмаслиги эътирозларга сабаб бўлган бўлса, яна баъзи футболчилар рўйхатда нима қилаётганини тушунмаганлар ҳам топилди. 

Шахсан мен учун таркибдан, айниқса, Яго Аспас, Начо ва Марио Эрмосо нима сабаб жой олмагани тушунарсиз бўлди. 


Тахминан январь ойидан буён "Реал"нинг асосий ҳимоячисига айланган Начога жой топилмагани қизиқ... Аммо Мавсумда бор йўғи 6 та учрашувда ўйнаган Эрик Гарсия "Евро"га борар экан. Тўғри, Гарсия ёш, жуда иқтидорли футболчи. Уни ёрқин келажак кутиб турганини тажрибали мутахассислар ҳам эътироф этиб улгуришган. Лекин ҳозирги вақтда Эрик Начодан кучлироқлигига ишонишим учун асосли сабаб кўрмаяпман. 

Терманинг мусобақага борадиган яна бир аъзоси Диего Льоренте. АПЛда тўп тепаётган испаниялик ҳам ҳозирги Начодан бир бош устун эмасдек. Шу каби фикр, солиштириш Ла Лига чемпиони бўлган Марио Эрмосога ҳам тегишли. Мавсумда энг кам гол ўтказиб юборган "Атлетико" ҳимояси аъзосига терма "эшиклари ёпиқ". Саволлар етарли, аммо бу борада ҳам Луис Энрикенинг фикри бошқачароқ.
 

 

Испаниянинг қайдномасидан 4 нафар марказий ҳимоячи ўрин олган. Улардан фақат биттаси мавсумни асосий таркибда ўтказган. Ваҳоланки мураббийлар штабида яна футболчи қўшиш имконияти бор эди. Тушунарсиз...

Навбат ҳужум ташкиллаштирувчилар ва уни якунловчиларга. Кечирасиз, Яго Аспас қани? Ла Лигада "Атлетико", "Реал" ёки "Барса" сафида ўйнамай, "Сельта" таркибида 14 та гол уриб, 13 бор голли узатмани амалга оширган йигит Евро"да керак эмас-ми? Бироқ Испания чемпионатида тўп тепган бошқа бир футболчи Сарабия (Ла Лигада 6+4) ва яна ўша АПЛдан ("Вулверхэмптон") Адама Траоре (2+2) таркибда.


"Реал Мадрид"да ўртачадан ёмонроқ мавсум ўтказган Марко Асенсио аслида терманинг асосий футболчиси бўлишга айни дамда лойиқ эмасдек, буни объектив муносабат билдира оладиган исталган инсон айтади, лекин... Бир лекини бор. Агарки Сарабия чақирувга лойиқ кўрилган бўлса, нима учун Асенсио таркибда йўқ?

Қолган аксарият футболчиларнинг термага чақирилишига қарши аргумент келтириш мумкиндир, аммо Начо ва Аспасга - йўқ. 

Ҳозир испаниялик бир гуруҳ мухлислар ҳам терма жамоа устози қарорларидан норози бўлаётган бўлса, ажаб эмас. Бу биз учун таниш ҳолат-а? 


Энрике таркибга тажрибалироқ футболчиларни чақиришдан кўра, уни ўзига хос тарзда ёшартиришни маъқул кўрди. Натижасини яқинда барчамиз билиб оламиз.

Rating: -33   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика