Latest news

12:03"Қўқон-1912" ўз легионери билан шартномани 2 йилга узайтирди   0 11:38Эшитдик-да! Ҳамиджон Актамов — "Бухоро" бош директори  1 10:45Карим Бензема ЖЧда ўйнашга қарши эмас  0 10:18Холанд: "Менимча, давлат мадҳиясини куйлаганимда йиғласам керак"  7 09:49Иньеста: "Месси "Барселона"га қайтадими, билмайман. Лекин у клуб учун катта белги бўлиб қолади"  4 09:44"Динамо" яна бир асосий футболчиси билан шартномани узайтирди  0 09:21Антони сўнгги 8 ўйинда 5+3 қайд этди  0 08:53"Барселона" ҳимоячиси билан 2031 йилга қадар шартномани узайтирди  0 08:25Трансфермаркт. Мессининг МСЛдаги супер мавсумидан сўнг ҳам нархи тушди  1 07:59ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 07:38Финляндия клуби мухлислари клуб Премер-лигадан тушиб кетганидан сўнг стадионни ёқиб юборишди  3 02:58Европа лигаси. "Рома", "Фенербаҳче" рақибига имконият қолдирмади ва барча натижалар  1 02:58Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" йирик ғалабага эришди ва бошқа натижалар  0 02:20Беппе Маротта "Ливерпуль"дан учралган мағлубият ҳақида: "Кучлилар ҳар доим ҳам ютавермайди"  3 01:42Бензема: "Улар бир-бирини тушунмаяпти"  1

Абрамов ва Қосимов қарама-қаршилигида ким устун? News

Абрамов ва Қосимов қарама-қаршилигида ким устун?

Суперлиганинг 22-тур доирасидаги «Бунёдкор» — АГМК учрашуви Вадим Абрамов ҳамда Миржалол Қосимов учун ўзаро 7-тўқнашувга айланади.

Бунга қадар ушбу мутахассислар Ўзбекистон чемпионати, Ўзбекистон Кубоги, Суперкубок ҳамда Лига Кубоги доирасидаги баҳсларда беллашишган. Мазкур қарама-қаршиликда яққол устунлик АГМК устози Миржалол Қосимов тарафида.

Миржалол Қосимов Вадим Абрамов бошқарган “Локомотив”, “Нефтчи” ҳамда “Бунёдкор” жамоаларини барча мусобақаларда жами 5 маротаба мағлуб этишни уддалаган. Вадим Абрамов эса фақатгина бир маротаба Қосимов устидан ғалаба қозонган.

“Бунёдкор” — АГМК ўртасидаги бугунги бўлажак ўйин ушбу мутахассисларнинг ўзаро 7-баҳсига айланади.

Эътиборли тарафи, АГМК ўз тарихида ҳали ҳеч қачон "Бунёдкор"ни Тошкентда мағлуб этмаган. Жорий мавсум эса "Бунёдкор" ҳали ўз майдонида мағлубиятга учрагани йўқ. Бугун ҳам "Бунёдкор"нинг мазкур ёқимли анъанаси давом этадими ёки Қосимов бошқарувидаги АГМК нохуш серияга барҳам берадими, деган саволларга соат 17:30да бошланадиган ўйин орқали жавоб оламиз.

Bunyodkor

Superliga. Round 22

18/10/2019, 17:30

2
:
0
Finished

OKMK

Murodjon Toshmatov - 29', Boburbek Yuldashev - 45'

45'
90'
29'  Murodjon Toshmatov
45'  Boburbek Yuldashev
45'  Murodjon Toshmatov
52'  Saidullo Rakhmatov
54'  Erkin Baydullaev

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика