Latest news

20:05Назорат ўйини. "Пахтакор" "Олимпик"га 7та гол урди  0 19:40Суперлига. "Металлург" - "Локомотив" 1:0 (матнли трансляция)  7 19:29РПЛ. ЦСКА ўз майдонида "Оренбург"ни тор-мор этди, Файзуллаев эса...  7 19:10"Барса" Уильямснинг трансфери барбод бўлса, "Бавария" вингери билан шартнома имзолаши мумкин  1 18:228 футболчи шу ёзда "Ювентус"ни тарк этиши мумкин  0 17:58"Барса" ўйинчиси Роке яна "Ал Ҳилол" таклифини рад этди  1 17:23Симонс яна бир мавсумни ижара асосида "Лейпциг"да ўтказади. У бир неча кундан сўнг тиббий кўрикдан ўтади  3 16:58Флик Кантенинг "Барса"га ўтишини блоклаб қўйди. Мураббий ёш ўйинчиларни афзал кўради  8 16:28Моуринью Гюндоганни "Фенербахче"да кўрмоқчи  1 15:54"Ливерпуль" ярим ҳимоячисини 17,5 млн еврога сотмади  2 15:16"Боруссия" форварди Францияга йўл олади  2 14:47Париж-2024. Ўзбекистонлик ҳакамлар ярим финал ўйинини бошқариб боришади  6 14:31Ашурматов "Химки"дан учралган мағлубиятга изоҳ берди  2 14:07Альвареснинг агенти келаси ҳафтада "Ман Сити" билан музокаралар ўтказади. Клуб ўйинчини 40-50 млн еврога сотмайди  2 13:39"Ливерпуль" Робертсонга ўринбосар топди  1

Абрамов ва Искандеров – май ойи лауреатлари! News

Абрамов ва Искандеров – май ойи лауреатлари!

Ўзбекистон Чемпионатининг май ойидаги энг яхши мураббийи ва ўйинчисини аниқлаш бўйича журналистлар ўртасида ўтказилган сўровномада «Пахтакор» ярим ҳимоячиси Жамшид Искандеров ва «Локомотив» бош мураббийи Вадим Абрамов тенгсиз деб топилди.
Ўзбекистон чемпионатининг май ойидаги энг яхши футболчиси ва мураббийини аниқлаш бўйича ОАВ ходимлари, журналистлар ўртасида ўтказилган сўровнома 4-8 июнь кунлари бўлиб ўтди. Сўровномада журналистлар Олий Лига ва Биринчи Лига клубларида фаолият олиб бораётган жами 8 нафар мураббий ва 14 нафар футболчини ғолибликка даъвогар сифатида кўрсатишди.

Мураббийлар ўртасидаги курашда «Локомотив» бош мураббийи Вадим Абрамов биринчи бўлди. Май ойи давомида ўтказилган учрашувларда унинг жамоаси «Пахтакор» билан дуранг ўйнаб, қолган барча ўйинларда ғалаба қозонди. Бунинг самараси ўлароқ, «Локомотив» мусобақа жадвалида пешқадамликни «Пахтакор» билан бўлишиб турибди – тўплар нисбатидаги яхшироқ кўрсаткич ҳисобига Абрамов жамоаси мусобақада биринчи бўлиб турибди. Қайд этиш жоиз, март ва апрель ойлари сўровномаларида Абрамов тўртинчи бўлганди.



Футболчилар орасида эса май ойида «Пахтакор» ярим ҳимоячиси Жамшид Искандеров биринчи бўлди. Май ойида у жамоасининг муваффақиятларига салмоқли ҳисса қўшиб, «Пахтакор»нинг мусобақа жадвалидаги пешқадамлигини сақлаб қолишга катта ҳисса қўшди. Қайд этиш жоиз, Искандеров март ойида ҳам тенгсиз деб топилганди. Эътиборли томони, дастлабки уч ой якунларига кўра, фақат «Пахтакор» футболчиларигина ойнинг энг яхши ўйинчиси деб топилмоқда.

Маълумот ўрнида, март-ноябрь ойларида ўтказиладиган Ойнинг энг яхши футболчиси ва мураббийи танловиларининг натижалари умумлаштириб чиқилади ва натижалардан келиб чиқиб, ЎзПФЛнинг 2014 йилдаги энг яхши футболчиси ва мураббийи номи аниқланади.

«Ойнинг энг яхши ўйинчиси» сўровномаси май  ойи кучли бешлиги:
1. Жамшид Искандеров («Пахтакор») – 15 балл.
 2. Фарҳод Тожиев («Локомотив») – 10 балл.
 3. Диёр Туропов («Олмалиқ») – 9 балл.
 4. Иван Нагаев («Локомотив») – 8 балл.
 5. Александр Пишур («Бунёдкор»), Игнатий Нестеров («Локомотив») – 7 балл.

«Ойнинг энг яхши мураббийи» сўровномаси май ойи кучли бешлиги:
1. Вадим Абрамов («Локомотив») – 19 балл.
 2. Самвел Бабаян («Пахтакор») – 13 балл.
 3. Рўзиқул Бердиев («Насаф») – 12 балл.
 4. Александр Волков («Бунёдкор») – 6 балл.
 5. Рустам Мирсодиқов («Металлург»), Бахтиёр Ашурматов («Навбаҳор») – 5 балл.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика