Latest news

08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  0 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  2 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  8 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  34 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  2 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  2 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  5 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  3 22:55Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр  13 22:12"Барселона" Канселу бўйича "Ал Ҳилол"га таклиф юборди  0 22:01МЮ Аморимга истеъфо учун 10,05 млн фунт тўлаб бериши керак  4 21:18РАСМАН: Беҳруз Асқаров — ОКМК футболчиси!  2 20:52"Интер" Канселу трансфери бўйича "Ал Ҳилол" билан келишувга эришди, аммо...  2

Абрамов Ўзбекистон Суперкубогида Қосимовга ютқазганини эслай олмади News

Абрамов Ўзбекистон Суперкубогида Қосимовга ютқазганини эслай олмади

Кечаги Суперлига доирасидаги "Бунёдкор" ҳамда АГМК ўртасидаги ўйиндан кейин "қалдирғочлар" устози Вадим Абрамов журналист томонидан Қосимов билан ўзаро қарама-қаршилиги ҳақидаги саволга қуйидагича жавоб берди.

- Абрамов & Қосимов қарама-қаршилигида ҳозирча 6 ғалаба Қосимов томонида, сиз эса фақат бир бор ғалаба қозонгансиз. Бунга қандай муносабат билдирасиз?

- Демак Қосимовни табриклаш керак. Яқинда рекорд қўяди. Бу статистикани қаердан олишларини билмайман. Майли, шундай бўлақолсин. Ҳеч қандай муаммо йўқ. Билишимча, статистикани катта қисми мен "Нефтчи"ни бошқарган пайтимга тўғри келади. Ўшанда адашмасам кубок ва чемпионатда ўйнагандик. Деярли 3 ғалаба бўлди. Жорий йил Лига Кубогида ўйнадик, яна бир ғалаба. Ва чемпионатда. Шунда 5-1 бўляптими? Бунга қадар ҳеч бошқа ўйнамаган эканмизда? Балки эсларидан чиқиб қолгандир. 


- Ўзбекистон Суперкубогида ҳам тўқнаш келгансизлар ва Қосимов ютган...

- Эслолмаяпман. "Локомотив" мени бошқарувимда Суперкубокда ўйнаганми? Хотирам янглишмаётган бўлса, мен "Пахтакор" билан Суперкубокда ўйнаганман. Яна қандайдир ўйин бўлгандир балки, мен билмадим.



P.S. Вадим Абрамов "Локомотив" бошқарувида 2014 йилги мавсум аввалида "Бунёдкор" билан Суперкубокда тўқнаш келган ва ўшанда Қосимов бошчилигидаги "қалдирғочлар" "темирйўлчилар"ни мағлуб этганди.

Қосимов ва Абрамов қарама-қаршилигида мазкур мутахассислар жами 7 маротаба тўқнаш келишган ва унда 6 ғалаба Қосимовга тегишли бўлса, бир ютуқни Абрамов қўлга киритган.

Миржалол Қосимов "Бунёдкор" рулида Абрамов бошқарувидаги "Локо"ни, кейинчалик икки бор "Нефтчи"ни мағлуб этган. Жорий мавсумда эса АГМК бошқарувида Абрамов бошчилик қилаётган "Бунёдкор"ни ҳар учала мусобақа - Суперлига, Лига Кубоги ва Ўзбекистон кубогида доғда қолдирди. Вадим Абрамов эса Миржалол Қосимовни биринчи даврада "Бунёдкор" билан АГМКни Олмалиқда ўтган баҳсда мағлуб этганди.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика