Latest news

14:10Брайан Риаскос: "Ҳужумдаги исталган позицияда ўзимни қулай ҳис қиламан"  0 14:03Самарқандда синмайдиган анъана, енгилмас Абрамов "армияси" ва уча олмаётган "қалдирғочлар" — “Динамо” ва “Бунёдкор” тўқнашувидан олдин  0 13:44"Челси" Коло Муани борасида ПСЖ билан музокараларни бошлади  0 13:17Макелеле фаолиятида муҳим ўрин тутадиган мураббий кимлигини айтди  0 12:50Бахтиёр Қосимов: "Ўз майдонимизда "Динамо" илк мағлубиятини қабул қилиб олади"  3 12:28Компани: "Месси қандай қилиб ҳали ҳам шундай ўйнаяпти, билмайман"  2 12:00Абдурауф Бўриев: "Ҳисоб 6:0 бўлсин ёки 1:0 – ғалаба учун 3 очко берилади. Ҳозирда хориж клублари билан музокаралар кетмоқда"  1 11:45"Олтин тўп" учун курашда янги етакчи — Витинья биринчи ўринга чиқиб олди  8 11:18"Эчеверри тинмай машқ қилди, меҳнат ўз натижасини кўрсатди" — Гвардиола  1 10:40Криштиану Роналду яқин кунларда янги шартнома имзолайди  1 10:07Яна икки нафар футболчимиз Қозоғистон клубини тарк этди  3 09:38“Рома“ уч нафар футболчини 30 июнга қадар сотиши шарт  8 09:11ЦСКАнинг янги бош мураббийи мамлакатида қамалиши мумкин  1 08:43"Пахтакор" Тошкентда "Қўқон-1912"ни мағлуб этган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 08:25КЖЧ. "Манчестер Сити" - "Ал Айн" 6:0, Гюндогандан дубль  2

Абрамов кетиб Тошев келадими? News

Абрамов кетиб Тошев келадими?

Кеча тунда чиққан хабар ҳамманинг эътиборини ўзига тортди.

Блогер Шаҳбоз Беғамов ўз телеграм каналида Ўзбекистон миллий терма жамоасида бош мураббий ўзгариши мумкинлиги - Вадим Абрамов ўрнига Усмон Тошев келиши мумкинлиги ҳақида пост қолдирди. 

Кейинчалик бу хабар сайтда ҳам эълон қилинди. Шундан сўнг сайт ўқувчилари бу борада турли изоҳларни қолдиришди ва изоҳ ёзиш ҳамон давом этмоқда. Бу хабар қанчалик тўғри ё нотўғри, билмаймиз, фақат Шаҳбоз Беғамовнинг айтишича, янгилик ишончли манбадан олинган. 

Бугун ЎФА матбуот котиби Даврон Файзиев ҳам ўзининг телеграм каналида ушбу хабарга раддия ёзди. Ўзи умуман инсайдернинг маълумот топиб сайтга бериши ва кейинчалик ташкилот ходими томонидан рад қилиниши футболда янгилик эмас. Бундай ҳолат кўп марта учраб туради. 

Лекин бизни бошқа савол қизиқтиряпти? Абрамовни терма жамоадан кетишига асос борми? Жаҳон чемпионати саралаш ўйинларидан келиб чиқиб айтганда терма жамоамиз 5та ўйиндан сўнг 9 очко билан биринчи ўринда боряпти. Ва қолган учта ўйинни ютсак, биринчи ўрин билан кейинги босқичга чиқамиз.

Футболчиларимиз бунгача бешта учрашувдан тўрттасини Вадим Абрамов қўл остида ўтказишди. Бу ўйинлар Яман (5:0), Сингапур (3:1), Саудия Арабистони (2:3) ва Фаластин (2:0) терма жамоаларига қарши кечиб, шундан учтасида ғалаба қозондик. Фақат ўз майдонимизда Саудия Арабистонига ютқазиб қўйганимиз алам қилди.

Мазкур баҳсда мураббийнинг хатоси туфайли ютқазганимиз кўп бора айтилди. Лекин охиригача имкон бериладиган бўлса, Абрамовда Саудияни ютиб келиш учун вақт бўлади. Гуруҳ баҳслари якунига қадар бизда учта ўйин қолган, асосий рақибимиз Саудия Арабистонида эса тўртта.

Кузда бўлиб ўтиши кутилаётган беллашувларда биз дастлаб Яманга борамиз, ўз майдонимизда Сингапурни қабул қилиб, охирги турда Саудия Арабистонига сафар қиламиз. Ва катта эҳтимол билан айнан охирги тур гуруҳда биринчи ўрин масаласини ҳал қилади.

Саудия Арабистони қолган 4та учрашувдан учтасини ўз майдонида ўтказади. Улар сафарда Сингапур билан куч синашиб, уйда Яман, Фаластин ва Ўзбекистонни қабул қилишади. Кўриб турганингиздек, имконият уларда яхшироқ, лекин Абрамов бир йили сафарда Японияни ютиб келганди, агар Саудия Арабистонини ҳам мағлуб эта олса яна қойил қоламиз.

Энди яна Тошев масаласига қайтадиган бўлсак, биринчидан Усмон Тошевнинг иши бор. У киши ҳозирда Тожикистон терма жамоасини бошқаряпти ва ён қўшниларимиз ҳам биз каби жаҳон чемпионатига чиқишга ҳаракат қилмоқда. 

Тошев қўл остидаги жамоа шу пайтгача ЖЧ-2022 саралаш босқичида ўзида Қирғизистонни ютиб, сафарда дуранг ўйнади. Шунингдек сафарда Мўғулистонни ютиб, ўзидан кучсиз ҳисобланган Мьянмага ютқазиб қўйди. Ва ўз майдонида Японияга 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди.

Тожикистон гуруҳда 5та ўйиндан сўнг 7 очко билан учинчи ўринда боряпти. Қирғизистонда ҳам 7 очко, фақат уларда тўплар нисбати яхши бўлгани учун иккинчи ўринда. Япония эса 12 очко тўплаган ҳолда пешқадамлик қиляпти.

Фикримча, ҳозирги вазиятда энг тўғри йўл Абрамовга охиригача имкон бериш керак. Биз Саудия Арабистонида бўладиган ўйинни шу мураббий қўл остида ўтказишимиз шарт. Чунки Абрамов Тошкентдаги хатосини у ёқда тўғрилашга ҳаракат қилади.

Агар Абрамов гуруҳдан олиб чиқса яна ишлаш давом этади, лекин бу ўринда унинг ҳам клубда, ҳам терма жамоада ишлашини кўриб чиқишга тўғри келади. Чунки кейинги босқич ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади. Мободо гуруҳдан чиқа олмасак, унда кейинги бош мураббий ким бўлишининг қизиғи қолмайди.

Х.Холиқов.

Rating: +31   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика