Latest news

19:52"Арсенал" Евро ярим финалчиси трансферини ҳал этди  0 19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  0 18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  0 18:31Футболда ринг нафаси: Майкл Баффер Клублар ўртасидаги ЖЧга таклиф этилди   1 18:03"Футбол олами". Биринчи давра якунланди  0 17:47Сулоланинг янги вакили: Петр Чехнинг ўғли "Фулхэм" билан биринчи шартномасини тузди  6 17:19Гильермо Очоа ўзининг олтинчи мундиалида қатнашмоқчи  1 16:50Ушалмай қолган орзу: "Порту" Жотани қайтармоқчи эди  0 16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  1 15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  4 15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  6 14:55МЮ Эдерсон бўйича музокаралар олиб бормоқда  5 14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  19 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  7

Абдувосит Азизов: "Цементчи" олий лигага чиқмоқчи, бизда эса аксинча..." News

Абдувосит Азизов: "Цементчи" олий лигага чиқмоқчи, бизда эса аксинча..."

Ўзбекистон Биринчилигининг 4-турида "Цементчи"ни қабул қилган "Косонсой" дурангга эришди. Учрашувдан кейин мезбонлар мураббийи Абдувосит Азизовнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Турнир жадвалидаги ҳолатимиздан келиб чиққан ҳолда кеча майдонга фақат ғалаба мақсадида тушгандик. "Цементчи" ўз олдига олий лигага чиқиш вазифасини қўйган. Таркиби ҳам шунга мос равишда кучайтирилган. Бизда эса аксинча, таркиб ўтган йилгига нисбатан сезиларли даражада янгиланган. Шундай бўлса-да, ғалаба учун ўйнагандик. Йигитларга раҳмат! Гарчи ғалаба қозона олмаган бўлсакда, учрашувда ўзларининг яхши хислатларини кўрсата олишди. Дарвозабонимиз ва ҳимоячиларимиз гол ўтказмаслик вазифасини уддалашди. Ўзимизни қонииқтирадиган натижага эриша олмаган бўлсакда, дуранг ўйинга мос бўлди, дея оламан. Ҳар ҳолда рақибнинг кучидан келиб чиққан ҳолда шундай деса бўлади. Ўз уйимиздаги икки учрашувда ҳам ғалаба қозона олмадик. Ўйлайманки, бу йўқотилган очколарнинг ўрнини сафардаги беллашувлар орқали тўлдирамиз  

Фурқатбек Нишонов

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика