Latest news

01:05ЕЧЛ. "Вильярреал" "Копенгаген"га ютқазди, "Аякс" "Қорабоғ"ни енгди  1 01:05ЕЧЛ. "Атлетик" — ПСЖ, "Брюгге" – "Арсенал" ва бошқа учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  2 01:05ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"ни меҳмон қилмоқда (онлайн ҳисоб)  73 00:37"Сельта" билан ўйинда четлатилган "Реал" футболчиларига ҳукм чиқарилди  18 23:55Кейн "Бавария"дан кетишни хоҳламаяпти. Унга Ширернинг рекордини янгилаш унчалик ҳам қизиқ эмас  1 23:35Расман: "Динамо" Ратиньо билан хайрлашди. Футболчининг кейинги манзили аниқ  2 23:06УЕФА "Барса"га қарши ўйиндаги немис мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Айнтрахт"ни жазолайди  1 22:43Эрон. Рустам Ашурматов гол урган ўйинда "Истиқлол" "Малаван" билан дуранг ўйнади  0 22:15"Ал Иттиҳод" Бенземага янги шартнома таклиф қилмади  2 21:53"Рома" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  5 21:21Қаршидаги "Марказий" стадион чими янгиланади   3 20:55Эрлинг Ҳоланд ТВ орқали деярли ҳамма футболни томоша қилишини айтди  6 20:32Каррагер Салоҳдан узр сўради  6 19:51Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас"  5 19:25Хитойда спорт идорасининг собиқ раҳбари коррупция сабаб ўлимга ҳукм қилинди  6

Абдувоҳид Неъматов: Олимпия терма жамоамиз Осиё чемпионатидаги ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга тушади News

Абдувоҳид Неъматов: Олимпия терма жамоамиз Осиё чемпионатидаги ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга тушади

8 январь куни Таиланд яшил майдонларида 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати старт олади.

Мазкур мусобақада Любинко Друлович бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси юртимиз шарафини ҳимоя қилади. Олимпиячиларимиз айни пайтда мусобақага тайёргарликнинг якуний босқичини БААда олиб бормоқда.


Терма жамоамиз посбони Абдувоҳид Неъматов ЎФА расмий сайтига мусобақага тайёргарлик жараёни қандай кетаётгани хусусидаги фикрларини билдирди:


- Осиё чемпионати бошланишига оз вақт қолди. Терма жамоамиз турнирга жиддий тайёргарлик олиб боряпти. Йигитларда кайфият ҳамда жамоадаги ички муҳит аъло даражада. Йигитлар бир-бирлари билан жуда иноқ. Машғулотларда барча 100 фоиз куч билан меҳнат қиляпти. Зеро ҳеч нарса ўз ўзидан келмайди. Барча муваффақиятни ортида машаққатли меҳнат ётади. Шунинг сабаб мақсадимизга етиш учун янада кўпроқ ишлашга ҳаракат қиляпмиз.
Мақсадимиз – Токио олимпиадасига йўлланмани қўлга киритиш ва бу орқали янги тарих яратиш. Токиога бориш учун эса Осиё чемпионатида ғолиблар қаторида ўрин олишимиз лозим. Бу осон бўлмаслиги тайин. Лекин юртимиздаги кўплаб мухлислар, ота-она ва яқинларимиз бизни қўллаб-қувватлаб туришади. Шунинг учун ҳам ҳар бир учрашувда фақат ва фақат ғалаба қозониш учун майдонга чиқамиз.

Жамоада йигитлар жуда иноқ. Ягона оила бўлиб қитъа чемпионатида муносиб иштирок этиш учун бор куч ва маҳоратимизни ишга соламиз. Мен ҳам қўлимдан келганча терма жамоамизга фойда келтиришга уринаман, - дея таъкидлади 18 ёшли дарвозабон.  

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика