Latest news

15:39Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси: "Севинч" ("Насаф") қачон ўйнайди?  0 15:20TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Барселона", "Ман Сити" ва бошқалар  0 15:14"Навбаҳор" Раҳмоналиевга даъвогарлик қилмоқда  2 14:52ПФЛ "Йил кашфиёти"ни эълон қилди  2 14:28"Арсенал" "Челси"га қарши ўйиндан кейин жаримага тортилиши мумкин. Нима учун?  0 14:02Комилов "Нефтчи"ни эмас, "Навбаҳор"ни танлади  8 13:33Номаълум ҳужумчилар Месси ҳайкалини синдириб ташлади: жаҳон чемпиони монументи иккинчи марта шикастланди  7 13:07"Навбаҳор" дарвозабони ОКМКга йўл олиши мумкин  1 12:41"Андижон" шорт-листидан кимлар ўрин олган?  8 11:55Манба: CAFA турнирида қатнашган футболчи "Нефтчи"га ўтмоқда  15 11:33Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи  46 10:15"Бунёдкор" икки нафар футболчи билан келишувга эришди  5 09:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  8 09:22Анчелотти Винисиусни огоҳлантирди  1 08:55Рамос ўз хизматларини Европанинг ТОП клубига таклиф қилган  6

Абдувоҳид Неъматов: "Насаф" билан Ўзбекистондаги барча мусобақаларда ғолиб бўлдим" News

Абдувоҳид Неъматов: "Насаф" билан Ўзбекистондаги барча мусобақаларда ғолиб бўлдим"

Суперлига 24-туридан ўрин олган "Насаф" - "Сўғдиёна" (0:1) учрашувидан сўнг "аждарлар" дарвозабони Абдувоҳид Неъматов сайтимизга кичик интервью берди.

- Чемпионлик билан табриклаймиз. Чемпионлик таъми қандай экан?

- Раҳмат. Биз йил бошиданоқ ўз олдимизга чемпионлик мақсадини қўйгандик. Яратганга шукр, бугун ушбу натижага эриша олдик. "Насаф" ва қашқадарёликларни чемпионлик билан табриклайман.

- Сиз учун энг қийин ўйин қайси бўлди?

- Аниқ бир ўйинни айтиб ўта олмайман. Ҳар бир учрашув ўзига яраша қийин бўлди. Ҳар бир баҳснинг меваси - ширин чемпионлик бўлди.

- Сиз учун Суперлигадаги энг яхши ўйинчи ким бўлди?

- Бундай номзодлар кўп-ку. Масалан, Акмал Мозговой, Шерзод Насруллаев, Ойбек Бозоров ва бошқалар.

- Кейинги йил мухлисларни хурсанд қиладиган гап айтасизми? Легионерга айланишингиз барча ўзбек футболининг ишқибозларини хурсанд қилиши аниқ.

- Келинг, олдиндан бир нарса демайлик. Бироз вақт ўтсин. Худога шукр "Насаф" билан Ўзбекистондаги барча мусобақаларда ғолиб бўлдим.


"Насаф" чемпионлигини қандай нишонлади?

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика