Latest news

14:10Расман: Луис Диас – "Бавария" футболчиси  1 13:54"Насаф"га ганалик хавбек келмоқда  2 12:39"Футболчи учун жароҳатдан-да хавфли муаммо бор"  1 12:35"Камп Ноу"да чим ётқизиш ишлари бошланди  0 12:15Эрон матбуоти: Машарипов жароҳат олди  3 12:04"Нефтчи" U-20 Жаҳон чемпионатида иккита гол урган футболчи билан шартнома тузди  1 11:42Отабек Нарзуллаев — "Машъал" янги бош мураббийи  1 11:36Ўзбекистон U-21 октябрь ойида Қозоғистон U-21 билан ўйнайди  2 11:12Расман: Шаҳзод Азмиддинов - “Андижон” футболчиси  5 11:02Расман: ️Ҳамидулло Абдунабиев — ️ОКМК футболчиси  1 10:23Сон Хён Мин фаолиятини АҚШда давом эттиришга яқин  2 09:50Зайниддин Тожиев Пролига жамоасида иш бошлади  3 09:14"Бухоро" беш нафар футболчини рўйхатдан ўтказди  2 08:40"Пахтакор" футболчисини "Динамо"га ижарага берди  3 08:09ОКМК ҳужумчиси иккинчи даврани водийда давом эттиришга яқин  1

Абдувоҳид Неъматов: “Дуранг натижа қайд этганимиз учун мухлисларимиздан узр сўрайман" News

Абдувоҳид Неъматов: “Дуранг натижа қайд этганимиз учун мухлисларимиздан узр сўрайман"

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Уммон термаси билан ўртоқлик ўйинида майдонга тушганидан хабарингиз бор.

Икки учрашувдан сўнг термамиз дарвозасини қўриқлаган Абдувоҳид Неъматов ўз фикрларини билдирди.

- Уммон терма жамоаси билан бўлган илк ўртоқлик ўйинимизда қийинчилик билан бўлсада ғалаба қозондик. Уммон ўсмирлар терма жамоаси жуда ҳам кучли экан. Дастлабки учрашувда улар дарвозамизга тезкор гол уришди. Биринчи бўлимда ҳисобни тенглаштириш бизга насиб этмади. Иккинчи бўлимда мураббийимиз берган кўрсатмаларни амалга ошириб бирин кетин голлар уришни бошладик. Якунда йирик ҳисобда ғалаба қозондик.

Иккинчи ўртоқлик ўйинига эса Уммон термаси аъло даражада тайёргарлик кўрган экан. Улар ушбу ўйинда аввалгисидан ҳам яхшироқ ҳаракат қилишди. Афсуски ушбу учрашувда хар иккала жамоага ҳам дарвозаларни ишғол қилиш насиб этмади. Дуранг натижа қайд этганимиз учун мухлисларимиздан узр сўрайман”, - дейди Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси дарвозабони.

Жаҳонгир Сотволдиев

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика