Latest news

02:10Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Осер"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 02:05АПЛ. "Тоттенхэм" 90+4 дақиқада урилган гол эвазига "Вулверхэмптон" билан ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди  1 01:38А Серия. "Интер" меҳмонда "Кальяри"ни мағлуб этди  0 23:33А Серия. "Ювентус" ва "Аталанта" ўртасидаги ўйинда ғолиб аниқланмади  11 23:25Суперлига. "Навбаҳор" – "Қизилқум" 1:0  0 22:36"Милан" "Рома" юлдузини сотиб олмоқчи  0 21:58Келлехер дарвозасига бўлган 7 пенальтининг 4тасини қайтарди  14 21:20ЛаЛига. "Атлетико" дербида "Реал" дарвозасига 5та гол уриб, йирик ғалаба қайд этди  187 20:59АПЛ. "Манчестер Сити"да йирик ғалаба, "Ливерпуль" ва "Челси" Лондонда мағлуб бўлди  34 20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  2 20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  8 19:57Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  16 19:35"Барселона" дарвозабони операция қилинди  0 19:16МЮ Аморим қўл остида жуда ёмон натижалар қайд этмоқда  9 18:59Расман: "Вест Хэм"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди  3

Абдусамад Дўрмонов: "Шошилмайлик, олдинда ҳали иккита ўйин бор" News

Абдусамад Дўрмонов: "Шошилмайлик, олдинда ҳали иккита ўйин бор"

ПРО-Лига 18-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Шўртан" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Абдусамад Дўрмонов ўз фикрларини билдириб ўтди.




- Абдусамад ака, бугунги ўйин ҳақида фикрларингиз...
- Жуда оғир ўйин ўтказдик. Менимча йигитлар ўтган ўйиндан сўнг жисмоний жиҳатдан тикланишга улгуришмади. Биринчи бўлимда кўп самарасиз вазиятлар бўлди, бу борада йигитларга кўп тушунтирмоқдамиз. Танаффусда бу борада кўрсатмалар бердик, футболда асосийси бу муваффақиятли узатмалар ҳисобланади. Яхши узатма бўлса, тўп вақтида етказиб берилса, жамоанинг ўйини яхши чиқаверади. Тушунаман, натижа учун ўйнадик, муҳими ғалаба қозондик, йигитларга раҳмат.

- Жамоа 2-3 кун ичида яна ўйин ўтказади. Шу вақт ичида йигитлар тикланишга улгурадими?

- Айни шу масалани айтиб ўтаяпмиз. Асосийси футболчиларнинг тикланиши. Олдимизда иккита ўйин бор, мавсумни яхши даражада тугатиш учун ҳаракат қиламиз.

- "Нефтчи" Суперлигага чиқадиган бўлса, таркибга янги футболчилар жалб этилиши мумкинми?

- Шошилмайлик, ҳали вақт бор. Олдимизда иккита ўйин турибди.

- Айтайлик, бошқа жамоалардан таркибга жалб этиш учун кўз остингизга олиб юрган футболчилар борми?

- Селекция доим бўлади, мос футболчиларни кузатиб юрамиз албатта. Аввал мавсумни тугатиб олайлик, олдимиздаги вазифани бажарайлик, шундан сўнг янги мавсум ҳақида ўйлашни бошлаймиз.

Бекзод Толибов ёзиб олди

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика