Latest news

11:46"Сўғдиёна" мураббийи: "Бу йилги мақсадимиз - Ўзбекистон Кубоги"  1 11:21Факт. "Сўғдиёна" Ўзбекистон Кубогида 20 йилдан сўнг "Навбаҳор"ни ютди  0 10:50"Реал" футболчиси Лига 1 чемпионатига кўчиб ўтиши мумкин  0 10:33Пролига. Бугун 13-тур якунланади  0 10:05ПСЖ Доннаруммага нарх белгилади  2 09:40МЮнинг яна бир иқтидор соҳиби ёзда жамоани тарк этмоқчи  3 09:17Анчелотти нима сабабдан Неймарни термага чақирмаганига изоҳ берди  0 08:51Суперкубок. Бугун финал  0 08:26Родриго келажаги борасида бир қарорга келди  0 08:00Ўзбекистон кубоги. Бугун яна бир ярим финалчи аниқланади  7 07:35Жиззахда "Сўғдиёна" "Навбаҳор"га ҳеч қандай имконият қолдирмай мағлуб этган учрашувдан ГАЛEРEЯ  4 02:05АПЛ. "Ньюкасл" - "Ливерпуль" баҳси тақдирини 16 ёшли йигит ҳал қилди  14 01:50А Серия. "Интер" 5та гол фарқи билан ғалабага эришди  1 00:54Неймар ва "Реал" футболчилари Бразилия терма жамоасига чақирилмади  5 00:10Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" – "Навбаҳор" 4:0  8

Абдусамад Дўрмонов: "Рақибдан кўп гол урмасанг, ғолиб бўлмайсан" News

Абдусамад Дўрмонов: "Рақибдан кўп гол урмасанг, ғолиб бўлмайсан"

“Ифтихор” - “Шердор” (1:1) жамоалари учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Абдусамад Дўрмонов Championat.asia сайтига интервью берди.

- Ассалому алайкум, Абдусамад ака! Бугунги учрашув ҳақида фикрларингиз...- Бугун қизиқарли ва беллашувларга бой учрашув бўлди. Бизда кўплаб голга тортадиган вазиятлар юзага келди, афсус фойдалана олмадик. Баъзи вазиятларда тўп дарвоза устуни, тўсинига теккан вазиятлар ҳам бўлди. Футболга омад ҳам муҳим аҳамиятга эга. Бизнинг жамоамизда менимча аниқлик етишмаяпти. Рақибдан кўпроқ  гол урмасанг, ғолиб бўлмайсан. Бу футболдаги аниқ ва исбот талаб қилинмайдиган қоида. Футболчиларимиз чин дилдан ҳаракат қилишмоқда, бунинг натижасида вазиятлар яратилмоқда, лекин юқорида айтганимдек якуний паллада хатоликка йўл қўймоқдамиз.                  

- “Ифтихор” жамасини биринчи даврада кўрсатган ўйини ҳақида нималалар дея оласиз? Биламизки, “Ифтихор” жамоаси ПРО-лига дебютанти ҳисобланади...
- Биз янги жамоамиз, ўйиндан ўйинга кучайиб боришимиз керак, футболда тажриба муҳим саналади. Жамоамиз таркибида кўпчилик фуболчилар ёш, шу боис бир оз жамоавий ўйинни ташкил этишда бизда муаммолар бор. Биз бу борада ишлаяпмиз, изланяпмиз. Ким тезда зўр жамоа тузиш мумкин деса, мураббий сифатида айтаман, у адашади. Яхши жамоа шакллантириш учун бир оз вақт керак албатта.  Биз келажакда ҳар томонлама бугунги кун талабларига жавоб бера оладиган жамоа тузиш бўйича иш олиб бормоқдамиз.

Бекзод Толибов ёзиб олди.


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика