Latest news

11:59Суперлига. "Навбаҳор" тўртинчи марта дуранг ўйнади, "Сўғдиёна" меҳмонда учинчи бор муроса кўчасини танлади  0 11:37U-17 аёллар Осиё Кубоги саралаш босқичига қуръа ташланди: Ўзбекистон рақибларини билиб олди  0 11:14"Насаф" янги легионери Шала "Андижон" билан ўйинда қатнашиши мумкин  4 10:50"Челси" яна бир футболчисини сотиб юборди  0 10:19Дарвин Нуньеснинг "Ал Ҳилол"даги маоши маълум  1 09:48"Челси" Жексонга нарх белгилади  5 09:17Пролига ҳам қайтмоқда. 11-турнинг расмийлари маълум  0 08:46Opta АПЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини эълон қилди  4 08:15Суперлига. Бугун иккита учрашув бор  8 07:41Месси майдонга тушманган баҳсда Суарес бош қаҳрамонга айланди  4 07:15Суперлига. "Динамо" сафарда камбэк амалга оширди, "Навбаҳор" эса ўз майдонида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади  0 00:50U-20 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Баҳрайнни ўта йирик ҳисобда таслим қилди  1 00:42Отабек Нарзуллаев: "Бугун айниқса ҳимояда кўп хато қилдик"  4 00:25Вадим Абрамов : "Ғалабадан хурсандман, лекин бундай ўйнаш керак эмас"  4 23:31"Милан" "Брюгге"дан салкам 40 млнлик трансферни амалга оширди  0

Абдусамад Дўрмонов: “Плей-оффда менимча “Сўғдиёна” ғолиб чиқади” News

Абдусамад Дўрмонов: “Плей-оффда менимча “Сўғдиёна” ғолиб чиқади”

Хабарингиз бўлса керак, бугун Олмалиқ шаҳрида келаси йил олий лигада иштирок этувчи ҳуқуқни берувчи плей-офф баҳси ўтказилади.

Унда олий лиганинг 15-ўриндаги жамоаси “Сўғдиёна” билан биринчи лигада 2-ўринни банд этган “Оқ-тепа” куч синашади. Бўлажак баҳс олдидан таниқли мутахассис Абдусамад Дўрмоновга мурожаат қилган холда фикрларини билишга қизиқдик.

- Ҳар икки жамоа учун ғалаба илинжида майдонга тушиши аниқ. “Сўғдиёна” сўнгги йилларда элитада иштирок этиб келмоқда. Уларда рақибга нисбатан тажриба катта. Шунинг эвазига ҳам жиззахликлар катта эхтимол билан ғалаба қозонади деб ўйлайман.  

- Бу кўпроқ руҳий холатга ҳам боғлиқдир. Сабаби “Бухоро”дан ўз уйида учралган аламли мағлубиятдан сўнг истайсизми йўқми йигитларда руҳий “синиш” бўлади. Бош мураббий Даврон Файзиев бу томондан жамоасини қай тариқа тайёрлай олганини ўйин кўрсатади.

- “Оқ-тепа”га келадиган бўлсак, уларда ўйинга қадар пухта тайёргарлик кўриш учун етарлича вақт бўлди. Жамоа сафида илгари олий лигада ўйнаган футболчилар бўлсада, уларнинг вақти ўтган менимча. Таркибдаги кўп йигитлар ёшларни ташкил этади. Лекин тажриба қўл келиши ҳам мумкин. Боз устига жамоа олдига кучлилар сафига чиқиш вазифаси қўйилган. Астойдил ўйнаши турган гап.

- Фикримча жиззахликларнинг имконияти юқори. Қолганини вақт кўрсатади.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика