Latest news

01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  0 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  2 00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  0 00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  0 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  0 23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0 23:29ЕЧЛнинг 1-тур рамзий термаси эълон қилинди  7 23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  1 22:45Суперлига. ОКМК — “Бунёдкор” 5:1  0 22:14"Барселона" ПСЖ билан ўйинни қайси стадионда ўтказиши маълум  1 21:55Элдор Мойлиев: "Барчамизнинг мақсадимиз битта: "Шўртан"ни Суперлигада олиб қолиш"  7 21:35Камолиддин Тожиев: "Шўртан" 10 киши бўлиб ҳимоялангани бизга қийинчилик туғдирди"  17 21:23Сардор Мирзаев 861 кундан кейин катта футболга қайтди  0 20:52Суперлига. "Пахтакор" сўнгги ўриндаги "Шўртан" майдонида очко йўқотди  63 20:28Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Бунёдкор"ни янчиб ташлади  10

Абдусамад Дўрмонов “Нефтчи”га қайтди News

Абдусамад Дўрмонов “Нефтчи”га қайтди

Фарғоналиклар ҳам маълум муддатли таътилдан сўнг яна ўз қароргоҳида йиғилмоқда.

Клубга оид энг сўнгги янгилик деб эса Абдусамад Дўрмоновни яна “Нефтчи”га қайтганини айтиш лозим. Мухлисларга яхши маълумки, Дўрмоновларнинг тўнғичи “Нефтчи” учун бегона эмас. Сабаби футболчилик даврида энг ёрқин дамларини айнан Фарғона клубида ўтказиб, кейинчалик ҳам ушбу жамоа мураббийлар штабида самарали иш олиб борган Дўрмоновни маҳаллий ишқибозлар доимо қадрлайди.

Илгари “Нефтчи” ёшлар жамоасини бошқарган кезларида фақат медаллар учун курашиб, асосий таркибга муносиб кадрларни етиштириб берган Абдусамад Дўрмоновни ҳеч иккиланмасдан бемалол ёшлар билан ишлаш ҳадисини олган мураббийлар қаторига қўшиш мумкин. Шу боис бўлса керак, раҳбарият яна ушбу мутахассисни жамоага қайтаришга қарор қилди. Келаси йил Дўрмонов асосий жамоада Андрей Фёдоровга ёрдам беради ёки ёшлар жамоаси бошқарувини ўз қўлига олиши мумкин. Ҳозирча бу борада аниқ тўхтамга келинмади.

Бош мураббий Андрей Витальевич Москвадан қайтиб келгач, ушбу масалага ойдинлик киритилиши кутилмоқда. Эслатиб ўтамиз Дўрмоновнинг бунгача сўнгги жамоаси биринчи лига қатнашчиси “Ёзёвон-Лочинлари” эди.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика