Latest news

01:45А Серия. "Милан" кутилмаганда очко йўқотди  4 01:15Артета "Арсенал" "Челси" рекордини янгилашни истаётганини айтди  0 00:55Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" марказий баҳсда "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди  0 00:41Рубен Аморим "Ливерпуль" майдонидаги ғалаба ҳақида: "Бундан ҳаволаниш керак эмас, Гакпо 20 сантиметрга адашмаганида барчаси бошқача бўларди"  0 00:20Суперлига. "Қизилқум" – "Динамо" 2:0   0 23:50Касильясни тўнаб кетишди  5 23:36Акмал Рустамов: "Қизилқум" таркибидан ҳам термаларда футболчилар ўйнашига ҳаракат қиламиз"  1 23:19Эдин Терзич: "Санчо "Олтин тўп"ни ютишга қодир"  2 22:46Килиан Мбаппе кетма-кет иккинчи ой энг яхшиси бўлди  0 22:23Пау Кубарси: "Класикони бутун дунё кўради. Лекин мен босим ҳис қилмаяпман"  9 21:57Вадим Абрамов: "Мухлислар олдида хижолатдамиз"  3 21:45Футзал. Афғонистон ўсмирлари Ўзбекистонга 10та гол урди  8 21:26"Ливерпуль"нинг ўтган ойдаги энг яхши футболчиси аниқланди  0 20:55Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди  51 20:17Рафинья класикода ўйнамайдиган бўлди  10

Абдусамад Дўрмонов: “Нефтчи”да асосий таркиб, иккинчи таркиб деган тушунча йўқ" News

Абдусамад Дўрмонов: “Нефтчи”да асосий таркиб, иккинчи таркиб деган тушунча йўқ"

А ПРО-Лига 15-туридан ўрин олган “Нефтчи”- “Хоразм” (3:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Абдусамад Дўрмонов сайтмизга интервью берди.

"Бугунги ўйин қийин бўлишини билардик. “Хоразм” яхши шаклланган ва тажрибали жамоа, улар ПРО-Лигада биринчи мавсум ўйнаётганлари йўқ, шу боис улар бугун учрашувда бир-бирларини яхши тушуниб ҳаракат қилишди.

Биз бугунга қадар қимматли очколарни йўқотиб бўлдик, бундан буёғига ҳар бир учрашувда ғалаба учун майдонга тушишимиз лозим бўлади. Буёғи маррага оз қолди, энди очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ, уйдами сафардами ютишимиз шарт. Жамоамиз футболчиларига доим таъкидлайман, футболда ғалаба қўшимча иштиёқ беради, ижобий натижалар ўз-ўзига бўлган ишончни оширади.

Бугун таркибимизда йўқотишлар бор эди. Ўтган учрашувда қизил карточка олган ҳимоячимиз Жамшид Қобулов, шунингдек Алишер Абдувоҳидов жароҳати туфайли бугунги ўйинни ўтказиб юборишди. Ўйлайманки, тез орада улар яна сафимизга қўшилишади. “Нефтчи”да асосий таркиб, иккинчи таркиб деган тушунча йўқ, 25 нафар футболчининг барчаси асосий таркиб футболчилари ҳисобланишади. Шунчаки 11 нафар футболчи бошланғич таркибда майдонга тушади. Кимдир жароҳат ёки бошқа сабаб билан майдонга туша олмайдими, демак уни ўрнини тўлдиришга ўша чизиқ вакили тайёр бўлиши керак, биизда шундай муҳит шаклланган. Айтганимдек, ўша 11 нафар футболчидан иборат бошланғич таркибни эса жараёндан келиб чиқиб, жамоамиз мураббийлари билан биргаликда аниқлаймиз. Бугун стадионга келиб қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга жамоамиз номидан миннатдорчилик билдираман", – дейди Абдусамад Дўрмонов.

Бекзод Толибов ёзиб олди.


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика