Latest news

01:214 йўқотиш ҳақида Тудор: "Бунинг учун ҳам йиғлаш, ҳам курашиш керак"  1 00:57Каррагер МЮ учун мос мураббий номини айтди  1 00:31Левандовски нега "Барселона"га ўтганини айтди  3 00:12Микель Артета: "Барселона" "Ньюкасл" билан ўйинда Испаниядаги каби 1000 та пас ўйнай олмади"  7 23:43"Арсенал" Райс билан музокараларни бошлади  0 23:17"Челси" футболчиси бир ўйинга четлатилди  0 22:52"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  2 22:30Майкл Оуэн АПЛнинг энг яхши жамоаси номини айтди  1 22:09Лиам Росеньор: "Челси"да ҳали имкониятлар бор. ЕЧЛда 3 гол фарқидан чиқиб кетиш ҳолатлари кўп бўлган"  4 21:48Пеп Гвардиола: "Доимо "Манчестер Сити"нинг яхши бўлишини истайман"  2 21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  0 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  2 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  11 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0 20:20Netflix Роналдиньо ҳақида ҳужжатли фильм чиқаради  1

Абдусамад Дўрмонов: “Нефтчи” номидан майдонга фақат ғалаба учун тушиш керак" News

Абдусамад Дўрмонов: “Нефтчи” номидан майдонга фақат ғалаба учун тушиш керак"

А Про-Лига 3-туридан ўрин олган “Нефтчи”- “Шўртан” (4:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Абдусамад Дўрмонов қуйидагича фикрларни билдирди.

Дастлабки икки турда мағлубиятга учрадик, бироқ ўша учрашувларда ўз хатоларимиз эвазига гол ўтказиб юборгандик. Мағлубиятга учраган учрашувларимизда ҳам жамоамиз ёмон ўйин кўрсатмаганди. Бугунги ўйин учун жиддий тайёргарлик кўрдик, оддинги учрашувлардаги хатоларимизни таҳлил қилдик. “Нефтчи” номидан ҳар бир футболчи майдонга фақат ғалаба учун чиқиши керак. Бундай шонли тарихга эга жамоага муносиб бўлиш керак, ана ўшанда ғалабалар бўлади.

Биздаги биринчи вазифа ўйинимизни яхши ташкил этиш ва учрашувларда ғалабалар қозонишдан иборат. Бугунги учрашув ҳар куни ўзимиз машғулотлар олиб борадиган майдонда ўтказилганлиги ҳам бугунги ғалабамизни таъминловчи омиллардан бўлди.

Про-лигада ўйнаётган бўлсак ҳам бизга ишониб учрашувларга ташриф буюраётган мухлисларимиз учун яна Суперлигага қайтиш учун ҳаракат қиламиз.

Бекзод Толибов ёзиб олди.
“Нефтчи” матбуот хизмати билан хамкорликда тайёрланди.


Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика