Latest news

12:48"Ливерпуль" Исак учун рекорд сумма тайёрламоқда  1 12:20"Сабаби фақат бошда эмас. Бу ерда омиллар мажмуаси бор". Россиялик шифокор Остон Ўруновнинг жароҳатлари ҳақида гапирди  2 11:57"Реал" асосий жамоанинг 5 нафар футболчиси, жумладан, Родриго билан хайрлашишга тайёр  4 11:30Зайнутдинов тиббий кўрикдан ўтди — трансфер якуний босқичда  0 10:36"Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" учрашувида рекорд қайд этилди  5 09:58"Насаф" ярим ҳимоячиси "Бунёдкор"га ўтиши мумкин  3 09:20"ФарДУ" иккинчи даврада Суперлиганинг бир нечта футболчиси билан шартнома имзолаши мумкин  1 08:46Назорат учрашуви. "Қўқон-1912" "Арал"ни мағлуб этди. Қўқонликлар сафида ОКМК футболчиси ҳаракат қилди  2 08:13ЦСКА директори Файзуллаев трансфери ҳақида гапирди  8 07:48Мираброр Усмонов хотира турнири. Бугун чемпион аниқланади  4 00:01Англия финалда Испанияни мағлуб этиб, аёллар ўртасидаги Евро-2025 ғолибига айланди  7 23:38Артур Испанияга қайтиши мумкин  0 23:15Доннарумма "Галатасарой"дан таклиф олган. Истанбулликлар дарвозабоннинг ПСЖ билан музокараларидаги қийинчиликдан фойдаланмоқчи  0 22:40"Ал Насср" Феликсдан сўнг ЖЧ ғолибини нишонга олди  5 22:16Диас "Бавария"га 75 млн евро эвазига ўтмоқда, томонлар барчасини келишиб олишди. "Ливерпуль" вингери 4 йиллик шартнома имзолайди  7

Абдусамад Дўрмонов: "Мавсумнинг охирида футболчиларда чарчоқ аломатлари кузатилади" News

Абдусамад Дўрмонов: "Мавсумнинг охирида футболчиларда чарчоқ аломатлари кузатилади"

ПРО-Лига 19-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Динамо" (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Абдусамад Дўрмонов ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Қийин ўйин бўлди. Қийин деганимнинг сабаби бизда футболчиларнинг тикланиш жараёнидаги муаммолар билан боғлиқ. Икки кун олдин ўзларинг гувоҳ бўлдинглар, "Шўртан" билан оғир ўйин ўтказгандик. Бугун йигитларда чарчоқ аломатлари кузатилди.

Бу каби ўйинларда қандай ўйнашни билиш керак. Ҳаракат қилдик, лекин бугун бўлмади. Олдимизда охирги тур кутиб турибди, астойдил ҳаракат қилган холда тайёр бўламиз деган умиддаман.

Ҳали имкониятимиз бор, ўтган гал ҳам айтгандим, олдинда яна ўйинимиз бор. Бугун биз ўйинлар орасидаги вақт озлиги учун тўлиқ тикланишга улгурмадик. Бошқа жамоаларда 4-5 кун дам олиш учун фурсат бор эди, бизда ўйинлар орасидаги вақт оз. Бундан ташқари озгина омад ҳам етишмади.

Ноябрь ойи, мавсум якуни бўлгани учун футболчиларда табиий холда чарчоқ бўлади. Навбатдаги турга яхши тайёргарлик кўриб олдимиздаги вазифани бажарамиз деган умиддаман" - дейди "Нефтчи" бош мураббийи.

Бекзод Толибов ёзиб олди

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика