Latest news

08:44EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  0 08:21Sofascore. "Андижон" футболчилари кечаги учрашувдаги ҳаракатлари қандай баҳоланди?  2 07:53Винисиус Жуниор дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланиши мумкин  0 07:15ОЧЛ-2. "Андижон" – "Ал Аҳли" 0:0   0 02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  14 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6 01:55ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди  168 01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  3 01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  3 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  3 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  5 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  16 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  10

Абдусамад Дўрмонов: "Керакли ўйинда муҳим уч очкони қўлга киритдик" News

Абдусамад Дўрмонов: "Керакли ўйинда муҳим уч очкони қўлга киритдик"

Про лига 17- турдан ўрин олган "Турон" - "Нефтчи"(0:2) учрашувидан сўнг меҳмон жамоа бош мураббийи Абдусамад Дўрмонов фикрларини билдирди.

"Осон бўлмаган ўйин ўтказдик. Учинчи ўйинндирки сафарда ўйнаяпмиз. Йигитлар вазиятни тушуниб туришган эди. Бундай ўйинларга кучли тайёргарлик билан чиқиш керак. Футболчиларимга раҳмат айтаман. Кўрдинглар, қизиқарли ўйин бўлди. Яратилган вазиятлардан фойдаландик. Кейинги ўйинга тайёргарликни бошлаймиз. Бўшашимиз керак эмас. Олдинда яна учта ўйинимиз бор. Олдимизга қўйилган вазифани бажаришга ҳаракат қиламиз",- дейди Абдусамад Дўрмонов.

- "Нефтчи"ни Суперлигада деб тасаввур қилсак бўладими? Ўзингиз ишоняпсизми?

- Бунга ҳаммамиз ишонамиз. Лекин шошилишимиз керак эмас. Ҳали олдинда яна учта ўйин бор. Бугун керакли ўйинда ғалаба қозондик. 

- Иккинчи бўлимда жуда кўп тўхталишлар бўлди. Ҳакам эса уч дақиқа қўшиб берди. Бунга сиз қандай қарайсиз?

- Бу саволга аниқ жавоб бера олмайман. Ҳакамларни назорат қиладиган инсонлар бор. Бундай баҳсларда ўйин чўзиш ҳолатлари кўп бўлади. Ҳакамлар эса вазиятни ўзи ҳал қилади. Бизнинг вазифамиз ўйинимизни ўйнаш. 

- Сизнингча бугун ким учрашувнинг энг яхши футболчиси бўлди?

- Бизда ҳамма ҳаракат қилди. Бугун ҳимоя ва ярим ҳимоя чизиғи вакиллари яхши ҳаракат қилди. Битта ўйинчини ажратиб кўрсатиб бўлмайди. Жамоавий ўйин бўлди. Ҳамма меҳнат қилди ва борини берди. 



Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика