Latest news

13:41Суперлига–2025: Уйда "Нефтчи", меҳмонда "Динамо" чемпион. Рақам ва фактлар  1 13:08ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?  7 12:53Мауро Икарди "Милан"га йўл олиши мумкин  1 12:21Тебас Хаби Алонсони қўллаб-қувватлади: "Реал" қийинчиликлардан чиқишни билади"  2 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: АПЛ ўйинлари ўзбек шарҳида, “Барса” ва бошқалар  0 11:24"Галатасарой" Рюдигерни қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Реал"нинг 32 ёшли ҳимоячиси таклифларга очиқ  3 10:45Массимилиано Аллегри А Серияда ой мураббийи деб топилди  0 10:17"Бунёдкор" сардори жамоани тарк этди  4 09:50МЮ сардорига нарх қўйди  2 09:22"Реал Мадрид" Франциядан 20 ёшли футболчини сотиб олмоқчи  4 08:55Аморим "Борнмут"га қарши ўйин олдидан "Манчестер Юнайтед" футболчиларининг жароҳатлари ҳақида гапирди  0 08:28Трансфермаркт Ла лигада энг кўп нархи ошган футболчилар рейтингини тузди  1 08:00Роналду дунёнинг машҳур фильмида рол ўйнайди  11 07:31"Нефтчи"нинг асосий футболчиларидан бирига ОКМК ва "Андижон"дан қизиқиш бор  6 01:50Лэмпард кетма-кет иккинчи ой энг яхшиси бўлди  0

Абдусамад Дўрмонов: "Ўйин дуранг натижага мос тарзда ўтди" News

Абдусамад Дўрмонов: "Ўйин дуранг натижага мос тарзда ўтди"

"Турон"-"Нефтчи"(1:1) жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Абдусамад Дўрмонов фикрларини билдириб ўтди.

"Футболчиларимга бундай ўйинлар керакли эканлигини айтиб ўтдим. Рақиб ҳақида маълумотлар етарли эди. Футболчилар ўйинга борини берди, яхши ҳаракат қилишди. Уларга ортиқча эътирозим йўқ. Дуранг натижа ўйинга мос эди. Мансур Саидов енгил жароҳат олган, умид қиламанки кейинги ўйинга қадар сафимизга қайтади. Жамоамизда ҳар бир чизиқда 2-3та футболчи бор. Шунинг учун бошқа футболчиларга имконият бердик. Павел Смоляченко биринчи ўйинида ёмон ҳаракат қилмади. Шерзод Абдураимов узоқ муддатдан сўнг майдонга тушди. Юқорида айтганимдек бизда ҳар бир позицияда рақобат кучли. 

Бу - футбол. Сафарда натижани сақлаб қолиш учун ўйнадик, кўп таваккал қилишни истамадик. Таркибда ротацияларни амалга оширдик, қолган футболчиларга ўйин амалиёти бердик. Кейинги  "Динамо" билан баҳсга ким тайёр бўлса ўша тушади. Кучни тўғри тақсимлашга ҳаракат қиламиз. Жамоамни ўйинидан кўнглим тўлдими? Бу ўйин, режаларимизни футболчилар бажаришди. Барибир мезбон жамоа ўз майдонида биринчи рақам остида тўп тепади. Диққатни йўқотдик ва гол ўтказиб юбордик",- дейди Дўрмонов.


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика