Latest news

00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  1 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   2 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  12 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  4 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  9 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  167 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  53 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  6 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  29 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3 17:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси стадионга етиб келди  1

Абдурауф Бўриев: "Қизиқчиларнинг футбол мавзусига нуқта қўйдик" News

Абдурауф Бўриев: "Қизиқчиларнинг футбол мавзусига нуқта қўйдик"

Суперлиганинг 12-туридан ўрин олган "Бунёдкор" – "Пахтакор" (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар ярим ҳимоячиси Абдурауф Бўриев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Жаҳон чемпионати саралаш босқичидан кейинги жараён қандай ўтяпти? Бугунги ўйин ҳақидаги фикрларингиз...

- Орзуларимдан бирига эришдим. Аслида иккитасига деса ҳам бўлади. Сабаби, Олимпия ўйинларида ҳам иштирок этиш истаги амалга ошди. Иккинчиси – жаҳон чемпионати. Бундан жуда хурсандман. ФИФА кунларидан сўнг чемпионатнинг навбатдаги тур ўйинларига тайёргарликни бошлаб юбордик. "Бунёдкор"га қарши ўйинга яхши тайёргарлик кўрдик. Вазиятлардан фойдалана олмаганимиз ғалаба қозонишимизга тўсқинлик қилди.

- "Пахтакор" сўнгги ўйинларда кетма-кет ғалаба қозонаётганди. Серияга барҳам берилишига рақибнинг қайси жиҳатлари тўсқинлик қилди?

- Бунга фақат ўзимиз айбдормиз. Ҳужумларни якунлашда аниқлик етишмади. 

- Бироз мавзудан йироқлашамиз. Ўзбекистон яқинда жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди. Бу мавзу узоқ йиллар давомида сўз усталарининг асосий мавзуларидан бирига айланганди. Футболчи сифатида буни қандай қабул қилардингиз ва эндиги муносабатингиз қандай?

- Ҳа, бу ҳақда эшитардик, томоша қилардик. Менимча, уларнинг мавзусига нуқта қўйдик деб ўйлайман. Энди бу мавзуга қайтилмаса керак.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика