Latest news

23:34Нани: "Аморимга вақт керак"  0 23:13ЖЧ-2026нинг 20-иштирокчиси маълум бўлди  0 22:51Валерий Карпин Эронга қарши ўйин олдидан нималар деди?  1 22:17Лапорта де Йонгнинг норозилиги ҳақида: "Майамига бориш керакми, борамиз"  1 21:55Бундеслиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 21:31Осиё Кубоги саралаши. Тожикистон Мальдив оролларидан устун келди, "Хоразм" футболчиси гол урди  1 21:15"Манчестер Юнайтед" Магуайр билан шартномани узайтирмоқчи  5 20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  27 20:39ЖЧ-2034 2034 йилда бўлмаслиги мумкин  10 20:05Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0  18 19:59"Реал" асосий футболчиси фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаб қолган  0 19:58Ўртоқлик учрашуви. Каннавародан ғалабали дебют, Ўзбекистон Кувайтдан устун келди  124 19:38"Бу ғирт тентаклик": Рабьо Австралияда ўтадиган "Милан" – "Комо" учрашувини танқид қилди  1 19:12МЮ асосий футболчиси тез орада жамоа машғулотларига қайтади  0 18:44Аббос Файзуллаев жароҳат олди  7

Абдураҳмон Фозилов: "Миллий терма жамоамиз, ватанимиз битта!" News

Абдураҳмон Фозилов: "Миллий терма жамоамиз, ватанимиз битта!"

Ўзбекистон терма жамоаси мухлислар клуби етакчиси Абдураҳмон Фозилов Қатарга қарши ўйиндан олдин ўз фикрларини билдирди.
- Эшитимизча, Малайзиядаги аламли мағлубиятга қарамай мухлислар клубимиз томонидан Қатар билан ўйинга жиддий тайёргарлик кўраяпти...
- Ҳа тўғри айтасиз. Мухлислар клуби ҳомийлар ёрдамида 30 мингта рангли қоғозларни чиқардик. Аммо бу қоғозларни Қатарга қарши баҳсда ишлатамизми ёки йўқми буни билмаймиз. Сабаби учрашувга бир кун қолганида 8 минг дона чипта сотилибди. Балки бугун мухлислар чипта сотиб олишса бу 30 мингта қоғоздан Қатар билан баҳсда мозайка ташкил этармиз. Шу ўринда Малайзиядаги майдон ҳолати ҳақида гапириб ўтмасам бўлмайди. Бу баҳона эмас лекин майса тагидаги шағал футболчиларга ўйнаш учун имконият бермади. Менинг ўзим ҳам учрашувдан кейин устимдан бир челак сув қуйиб юборгандек ҳолатда эдим. Жуда ҳам иссиқ эди. Аммо айтганимдек бу баҳона эмас, Сурия футболчилари ҳам шу майдонда ўйнашди. Бизнинг футболчиларни кўплаб мухлислар танқид қилди, шахсан ўзим ҳам танқид қилдим. Сабаби танқид келажак меваси. Биз ҳам, футболчилар ҳам Ўзбекистон ғалаба қозонишини истайди. Шундай экан бирлашайлик.

- Мухлислар сони камайиши табиий, бундай паллада уларга нима деган бўлардингиз?

- Барча-барча мухлисларни стадионга чорлаб қоламан. Миллий терма жамоамиз, ватанимиз битта! Ватанни алмаштира олмаймиз! Барчани Қатар билан ўйинга келинг ва терма жамоани қўллаб-қувватланг! ОАВда ва ижтимоий тармоқларда терма жамоа танқид қилинди. Келинг термамизга яна имконият берайлик. Олдиндаги ўйинларни ғалаба билан тугатсак худо хоҳласа мундиалга йўл оламиз. Футболчилар билан суҳбатлашганимда Россиядаги Жаҳон чемпионатига тўғридан-тўғри йўлланма олишга ваъда беришди. Уларнинг ваъдасини бажаришларига ишониб қоламиз. Барчани стадионга чорлаб қоламиз!, - дейди Абдураҳмон Фозилов.  




Rating: -48   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика