Latest news

08:30Расман: «Қизилқум»ни яна 4 нафар футболчи тарк этди  0 08:06Суперлигада ўйнашга даъвогар «Хоразм»га «Локомотив» футболчиси ўтишга яқин  0 07:42А Серия. «Интер»да ғалаба, «Фиорентина» мағлуб бўлди  0 01:47МЮ босслари Рэшфордни таркибдан чиқариб юборган Аморимга босим ўтказишадми?  8 00:57"Арсенал"дагилар ҳавотирда  1 00:18"Интер" - "Комо". Таркиблар билан танишинг  0 00:01Зидан фақат иккита жамоани бошқариши мумкин  6 23:31ОКМК Дубайда Россиянинг икки клуби билан ўйнайди  0 22:43Роналду: "Қайси биринг Мессини мендан кучлироқ дединг?"  13 22:23Тозалик инспекторлари МЮ стадиони баҳосини 4дан 2га туширди. Нега?  4 21:18Расман: "Навбаҳор" африкалик футболчини ўз сафига қўшиб олди  14 21:00Ҳисобда акс этмаган — осон ғалаба! "Реал" - "Севилья" учрашуви таҳлили  5 20:41Умтитининг фаолияти хавф остида  5 20:19"Тоттенхэм" ҳужум чизиғини "Вулверхэмптон" вакили билан кучайтирмоқчи  0 19:56Раҳмоналиевнинг агенти футболчининг "Рубин"дан кетиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берди  2

Абдуқодир Ҳусановнинг ЕЧЛдаги дебюти, топ тўқнашувлар, "Ньюкасл" — евромайдонда News

Абдуқодир Ҳусановнинг ЕЧЛдаги дебюти, топ тўқнашувлар, "Ньюкасл" — евромайдонда

ЕЧЛ стартида нималарга алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини эслатиб ўтамиз.

Узоқ кутилган, қадрдонимиз Европа Чемпионлар Лигасининг илк турида ўйинлар шунчалик кўплигидан, шошиб қолишингиз ҳеч гап эмас. Қайси ўйинни жонли эфирда, қайсинисини видеоролигини кўриб қўйса ҳам бўлаверса бўлади, шу саволларга жавоб топишга уриниб кўрамиз.


"Ньюкасл" ЕЧЛдаги дебютини "Милан"га қарши ўтказади

Сешанба ва чоршанба куни ҳам учрашувлар икки гуруҳда ўтказилади: 21:45 ва 23:59 (Ўзбекистон вақти билан). Бугунги ўйинлардан танлов қилиш бирмунча осонроқдек – эртароқ бошланадиган ўйинлардан "Милан" ва "Ньюкасл" тўқнашувини (ўзгача стандартдаги футбол ишқибозларига "Янг Бойз" — "РБ Лейпциг" ҳам қизиқ бўлиши мумкин, албатта).

"Ньюкасл" Чемпионлар Лигасидаги йўлини бошламоқда – янги раҳбарлар ишининг "меваси" жуда тез "пишди". Ўтган мавсумдаёқ "ҳаккалар" АПЛ медаллари учун "Манчестер Юнайтед" билан кураш олиб боришди. Унда мағлуб бўлишган бўлсада, асосий вазифа бажарилди. Эдди Хау жамоаси учун евромавсум анча кучли рақиб билан старт олади – "Милан" нафақат тарихи, номи бор гранд, балки ўтган мавсумнинг ярим финалчиси ҳам эканлиги ёдингизда бўлса керак.

Асосийси – бу тўқнашувда яққол фаворит йўқ. Ҳа, "Милан"нинг бу таркиби ҳам катта тажрибага эга бўлди, ярим финал йўлида кучли жамоалар билан рўбаро келган Пиоли шогирдлари Милан дербисида қоқилишганди. Қизиғи, куни-кеча А Сериянинг янги мавсум 4-турида "Интер" йирик ғалабага эришди. Миланликлар ёзда таркибни имкон қадар кучайтирди ва энди чемпионлик учун курашишга уриниб кўради. Плей-оффга чиқиш эса жамоа олдида турган минимум вазифа. Бироқ "Ньюкасл" ҳам осон рақиб эмас. АПЛда кучли учликка кириш Чемпионлар Лигаси гуруҳ ўйинларидан осонроқ, дея оладиган адекват мухлис йўқ бўлса керак. Инглизлар ҳам селекция ишларини астойдил олиб боришди ва ривожланишда давом этишмоқда. Муҳими жамоа катта пул эвазига шунчаки номларни олиб келиб қўймаяпти, Эдди Хау жамоасига керак бўлган "элементлар"ни тўлдириб бормоқда ва кўпчилик учун кутилмаганда ўз ишини аъло баҳога уддаламоқда. 


Бундай тўқнашув эҳтиёткорроқ бошланиши мумкин, лекин зерикарли бўлмаслиги аниқ.


Қийин танлов: "Лацио" — "Атлетико" ёки ПСЖ — "Боруссия"

Ҳар икки беллашувда ҳам футбол сифатидан ҳавотир олмасак бўлади. Маурицио Сарри "Лацио"да янги жамоанинг фундаментини мустаҳкам қилиб қўйди. Буни исботлаш учун жамоа таркиб нархи бўйича А Сериянинг еттинчи жамоаси бўлсада, кумуш медалларни қўлга киритганлигини айтсак етарли бўлар. "Матрасчилар" футбол картинаси бўйича рақибга ўхшаб кетади. Аутсайдерларга қарши ўйинларда ўртача ўйин кўрсатишади, агарда топ учрашув бўлса, ўйин сифатини ҳам ўша даражага кўтариб қўйишади. Ҳозир, баҳс ЕЧЛ 1-турилигидан келиб чиқсак, иккинчи ҳолатга яқинроқдекмиз.



ПСЖ секин-секин Луис Энрикега мослашмоқда – шу сабабли чемпионат стартида қоқилишлар кузатилмоқда. Шундай бўлсада, жамоанинг кучли ижрочилардан ташкил топган. Қўшимчасига испаниялик Мбаппени жамоада олиб қолди ва майдонга туширишга рухсат ололди. Чемпионликни қўлдан чиқарган "Боруссия" йўқотишларига қарамай, таркибни кучайтиришга 62 миллион евро сарфлади.


Иккинчи кун ўйин танлаш бироз қийинроқ

"Реал" — "Унион" ва "Галатасарой" — "Копенгаген" ўртасида танлов аниқ бўлса, кечроқ бошланадиган баҳсларда қийналишингиз аниқ. Асосий ориентир "Бавария" - МЮ. Европанинг икки гранди ёзни бекор ўтказишмади. Мюнхенликлар универсал форвард Харри Кейнни сотиб олди, инглиз клуб фалсафасига ҳам мос келади. Манчестерликлар эса мавсум стартида катта муаммоларга дуч келмоқда, топ рақиб ва ЕЧЛ фактори Тен Хаг жамоасини ўзига келиб олишига туртки бўлиши мумкин. "Тоттенхэм", "Арсенал" ва "Брайтон"дан учралган мағлубиятлардан кейин "Бавария"га қарши ўйин яна бир синов бўлиши турган гап.

Параллель равишда "Арсенал" — ПСВ тўқнашади. Голландлар 2018/2019 йилги мавсумдан бери илк марта ЕЧЛ гуруҳ босқичида майдонга тушади. Ўшанда жамоа энг қийин гуруҳлардан бирига тушганди – "Тоттенхэм", "Барселона" ва "Интер" – натижада квартетдаги охирги ўрин. Бу сафар "канонир"лардан ташқари "Севилья" ва Абдуқодир Ҳусанов шарафини ҳимоя қиладиган "Ланс"га қарши ўйинлар кутиб турибди. Плей-оффдан ҳозирча умид қилишга асослар бор. 

Лондонлилкар ҳам ЕЧЛни соғинишгани аниқ – жамоа бу мавсумни аввалгисиданда яхшироқ ўтказиш учун трансфер ойнасида фаол бўлди. Ҳозирча Артета янги футболчиларни жамоага мослаштиришга уринмоқда. Тўғри, тўп билан эгалик қилишдаги катта устунлик баъзан голларга айланмай қолмоқда. Аммо реализация билан боғлиқ муаммоларга қарамай, "Арсенал" чемпионатда фақат бир марта очко йўқотди.


Ҳусанов учун яхши имконият

Еврокубокларнинг эртанги куни ўзбеклар учун яна бир фактор билан ўзгача аҳамият касб этади – "Ланс" сафида Абдуқодир Ҳусанов "Севилья"га қарши майдонга тушиш эҳтимоли мавжуд. Қизиқ томони, ҳамюртимиз "Ланс"га ўтишидан аввал айнан "Севилья" скаутлари ҳам марказий ҳимоячи ўйинларини кузатган, аммо барчаси қизиқиш даражасида қолганди.

 

Ўзбекистонлик ёш иқтидор янги чемпионат ва даражага кўникмоқда. "Ланс"дагилар Абдуқодир ҳақида илиқ фикрлар билдириб улгуришди. Айниқса, чемпионатнинг охирги турида "Метц"га қарши беллашувда Ҳусанов майдондаги энг яхшилардан бўла олганини мутахассислар ҳам эътироф этишди. Умид қиламизки, секин-аста бўлса ҳам Абдуқодир жамоанинг асосий таркиб аъзосига айланади. 

Энди марказий ҳимоячини ўзгача кеча кутмоқда – Европанинг клублар миқёсидаги асосий мусобақасида 19 ёшли Абдуқодир "Севилья"га қарши дебют қилиши мумкин.


Нозима Тўхтамирзаева тайёрлади

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика