Latest news

08:12«Рома»да икки ой ишлаган мураббий АПЛ жамоасини бошқаради  0 07:41«Нефтчи» легионери «Сўғдиёна»га ўтишга яқин  0 02:58Даҳшат! "Атлетико" сўнгги сонияларда гол уриб, "Барселона"ни меҳмонда мағлуб этди! "Матрасчилар" жадвалда яққол пешқадам  73 01:51Рубен Аморим МЮдан умумий 200 млн евро турадиган уч футболчини харид қилишни сўради  1 00:31АПЛ. "Арсенал" Лондон дербисида "Кристал Пэлас"га 5та гол урди  2 00:29Бундеслига. "Байер" ўз уйида "Фрайбург"ни тор-мор келтирди, Шикдан покер  4 00:00А Серия. "Наполи" меҳмонда "Женоа"ни мағлуб этди  3 23:06"Барселона" 2025 йилнинг мартида "Камп Ноу"га қайтишга умид қилмоқда  2 21:33Абдуқодир Ҳусановга Жорже Мендешнинг алоқаси борми? Футболчининг агенти жавоб берди  13 21:26Эрон Про лигаси. "Персеполис" кутилмаганда ўз уйида мағлуб бўлди  0 21:04"Арсенал" 60та ўйинда 61та гол урган юлдуз ҳужумчи учун курашга қўшилди  2 20:34"Ювентус" ПСЖ футболчиси билан шартнома имзолашга уриниб кўради  1 20:05"Манчестер Сити" сўнгги 15 йилликдаги энг ёмон натижани кўрсатди  31 19:54"Манчестер Сити" сўнгги 12та ўйиннинг 9тасида мағлуб бўлди  22 19:25АПЛ. "Манчестер Сити" яна мағлубиятга учради  41

Абдуқодир Ҳусановга Жорже Мендешнинг алоқаси борми? Футболчининг агенти жавоб берди News

Абдуқодир Ҳусановга Жорже Мендешнинг алоқаси борми? Футболчининг агенти жавоб берди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов сўнгги ойларда энг кўп муҳокама қилинаётган футболчига айлангани шубҳасиз.

Бир неча кун аввал хориж ва ўзбек матбуотида Ҳусановнинг эҳтимолий трансфери билан машҳур футбол агенти Жорже Мендеш шуғулланиши ҳақида хкбарлар пайдо бўлди. Бу хабарларга футболчининг агенти изоҳ берди:

"Абдуқодир Ҳусановнинг барча ишлари билан Football Group агентлиги ва шахсан мен шуғулланаман. Эҳтимолий трансфер бўйича деярли бир ойдан буён Европада бўлиб турибман. Кўплаб инсонлар билан учрашяпмиз, бу уларнинг трансферга алоқаси бор дегани эмас.

Биз футболчига қизиқаётган клублар билан тўғридан-тўғри ва ўртакашларсиз музокара ўтказяпмиз.

Барчани ҳурмат қиламиз. Лекин айни пайтда бошқа агент ёки агентларнинг Ҳусановга алоқаси йўқ. Ўзбек ОАВдан бунга эътиборли бўлишларини илтимос қилган бўлардим.

Эҳтимолий трансферда энг муҳими пул эмас, балки футболчининг ривожланиши тўхтаб қолмаслиги бўлади. "Ланс"га ўтишдан олдин ҳам биз катта пулга эмас футболчининг ривожланиши учун идеал жамоа топишга интилган эдик. Яъни Абдуқодир ҳозиргидек ўйин амалиётига эга бўладиган ва ўз олдига аниқ мақсад қўйган клубга ўтиши тарафдоримиз. Футболчи ўйин амалиётига эга бўлиши ЖЧ саралаши доирасидаги бўлажак учрашувлардан олдин жуда муҳим", - деди Гайрат Хасбиуллин.

Rating: +42   

Comments

+4   
21 dec 21:35:34
Behzod
To'g'ri o'yin uslubiga ham qarash kerak o'tadigan jamoasini
+2   
21 dec 22:24:58
Faxriddin Aliyev
Reply to comment by Abror_Tursunov
Mayda chuyda agent bo'lganida Belarusdek kichik chemionatdan fransiyaga o'ta olmasdiku kallada miya bormi
Lans seleksionerlari husanovni jahon chempionatida kashf qigan menimcha u payt abduqodirda agent boʻgan boʻsayam super boʻmagan
+2   
21 dec 21:56:32
BOBIRBEK_URINOV
СА шу хабарниям четдан олиб, айрими хато, айрими тугри таржима килиб макола килдизларми??? Руслар узларини футболчисидан кура, милион марта бизни футболчилар билан фахрланади! БИЗАНИ ФУТБОЛЧИЛАР ХАКИДА МАКОЛАЛАРИ ЖУДА КУУУУП!!! СА бировдан кучириб сакка килиш булар энди Нодирхужа укажоним????????
+2   
21 dec 21:48:30
Шахрух Палванов Палванов
Reply to comment by Зокир Буриев
Ажойиб Абдукодирга айнан уйин амалиёти керак кучсиз жамоа булса хам доимий уйин амалиёти ваъда берадиган жамоа керак бу мени шахсий фикрим
Гапиз жуда тогри лекин асосий таркибга хеч кайси клуб кафолат бермайди
+1   
22 dec 00:41:43
Rasul Matkarimov
ЦСКА клуби ҳамда Ўзбекистон миллий жамоаси яримҳимоячиси Аббосбек Файзуллаев ҳозирда қишки таътилда бўлса-да, Москвага қайтиб саховатли ишга қўл урди.

Клуб матбуот хизмати хабарига кўра, Аббосбек Файзуллаев Москвадаги Дмитрий Рогачёв номидаги болалар гематологияси, онкологияси ва иммунологияси марказига ташриф буюрган. У хайрия фондига жамоа номидан 500 минг рублни топширди.

Қайд этилишича, ушбу хайрия «ДоброFON» дастури доирасида амалга оширилган.
+1   
22 dec 00:04:09
ETIXAD Ayr
Кизик нарса куриб колдим Абдукодир хусанов 29 феврал 2004 тугилган экан кизиги хар 4 йилда бир бор тугилган куни буларкан зурми.
+1   
21 dec 23:26:15
Bu shunchaki o'yin
Футболчи ўйин амалиётига эга бўлиши ЖЧ саралаши доирасидаги бўлажак учрашувлардан олдин жуда муҳим"
_______Бу гап зур бупти
+1   
21 dec 21:51:00
Abror_Tursunov
Reply to comment by jamshid rakhmonov
Демак, трансфер расво бўлди. Хусанов майда чуйда агентларни қўлида қолиб кетибди. Бир бало галулин ёки мендеш ... Соққани талашиб бу бўрилар бу бола ейди )))
Mayda chuyda agent bo'lganida Belarusdek kichik chemionatdan fransiyaga o'ta olmasdiku kallada miya bormi
+1   
21 dec 21:44:26
jamshid rakhmonov
УФА агентларни ишлаш тартиби ва жавобгарлигини белгиламаса чала агент, журналистлар футболчини контрактига аралашиб пул топиш илинжида футболчини даромадига пашша бўлади.
   
21 dec 23:54:13
Bu shunchaki o'yin
Bittasi Messi Mayamidan Sitiga kelayotganini yozadimi???
   
21 dec 23:47:31
Aziz Yuldashev
Reply to comment by jamshid rakhmonov
Демак, трансфер расво бўлди. Хусанов майда чуйда агентларни қўлида қолиб кетибди. Бир бало галулин ёки мендеш ... Соққани талашиб бу бўрилар бу бола ейди )))
Барчаси Хикмат Хошимов назоратида. Ота ўз фарзанди учун энг яхшисини раво кўради
   
21 dec 21:37:28
Зокир Буриев
Ажойиб Абдукодирга айнан уйин амалиёти керак кучсиз жамоа булса хам доимий уйин амалиёти ваъда берадиган жамоа керак бу мени шахсий фикрим
-5   
21 dec 21:41:12
jamshid rakhmonov
Comment is hidden (Show comment)
Демак, трансфер расво бўлди. Хусанов майда чуйда агентларни қўлида қолиб кетибди. Бир бало галулин ёки мендеш ... Соққани талашиб бу бўрилар бу бола ейди )))
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика