Latest news

08:20Юрген Клопп Германия терма жамоаси ва мураббийининг ишига баҳо берди  0 07:55Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон терма жамоаси бугун Уругвай билан ўйнайди  2 07:35Назорат учрашуви. "Бунёдкор" ва ОКМК баҳсида ғолиб аниқланмади  0 02:23Ўзбекистон U-18 Озарбайжон U-18ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 02:18ЖЧ. Нидерландия, Кипр, Хорватия йирик натижага эришди ва бошқа натижалар  0 02:10Ашурматов: "Уругвайда қандай таркиб бўлишини бизга қизиғи йўқ"  1 01:57Шомуродов: "Биринчи навбатда натижа учун ҳаракат қиламиз"  2 00:16Ўзбекистон U20 Қозоғистон U20ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 22:55Кафу: "Бразилия ЖЧ-2026ни ютиши мумкин"  3 22:31Пепе Хаби Алонсо ҳақида: "Бу клубнинг талаблари жуда катта"  0 22:13Зидан: "Мен қайтаман"  2 21:47Рустамбек Фомин: "Бу термада ўзгаришлар кўп бўлди. Шу сабабдан бўлса керак, пастроқ темп кузатилди"  1 21:11Азизбек Тўлқинбеков: "Жаҳон чемпионатигача ишлашимиз керак бўлган жиҳатларимиз кўп"   0 20:54Қувончбек Абраев: "Озарбайжон билан илк баҳсдан тўғри хулоса чиқариб бугун гол урдик"   0 20:38Жамолиддин Раҳматуллаев: "Бугун асосий мақсад натижа эмасди"  1

Абдуқодир Ҳусанов Ўзбекистоннинг энг қиммат футболчисига айланди News

Абдуқодир Ҳусанов Ўзбекистоннинг энг қиммат футболчисига айланди

Transfermarkt Франция чемпионатида ўйнаётган футболчиларнинг трансфер нархини янгилади.

Янгиланишдан сўнг Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер нархи 7 миллион еврога кўпайди ва 12 миллион еврога етди!

Ҳимоячи бу мавсум "Ланс" клубининг асосий футболчисига айланиб олди. Ҳусанов бир неча марта ўйиннинг энг яхши футболчиси (ёки камида энг яхшилардан бири) деб топилди. Бундан ташқари, октябрь ойида Абдуқодир Франция чемпионатининг энг яхши ёш футболчиси деб тан олинди. Трансфер нархининг ошишига Ҳусановга Европанинг топ-клубларидан бўлаётган қизиқиш ҳам сабаб бўлди.

Энди Ҳусанов:
• Франция чемпионатида марказий ҳимоячилар орасида 21-ўринда;
• Франция чемпионатида U-21 марказий ҳимоячилар орасида 2-ўринда;
• Осиёлик марказий ҳимоячилар орасида 4-ўринда.

Шундай қилиб, Абдуқодир Ҳусанов айни пайтда Ўзбекистоннинг энг қиммат футболчисига айланиб олди. Бу ўзбек футболи тарихидаги иккинчи натижага айланди: 2021 йилда "Рома"га ўтганидан кейин Transfermarkt Элдор Шомуродовни 14 миллион еврога баҳолаган эди.


Rating: +65   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика