Latest news

15:55"Ньюкасл" Исакни жаримага тортади  0 15:32"Футбол олами". "Нефтчи" - "Насаф"ни мағлуб этди, водий дербисида "Андижон" "Навбаҳор"га ютқазди  0 15:29"Динамо" дарвозасига белгиланмаган пенальти, "Сурхон"нинг ҳисобга олинмаган голи. Суперлиганинг 18-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  0 15:08Франк Рибери, Роберто Карлос, Каннаварро, Матерацци ва бошқалар Ўзбекистонга келмоқда   7 15:05Каземиро "Манчестер Юнайтед" янги мавсумда АПЛ чемпионига айланади деб ҳисобламоқда  10 14:43Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧда қайси бренд либосларидан фойдаланиши маълум  40 14:27Элит ОЧЛга қуръа ташланди: "Насаф" "Ал Иттиҳод" билан сафарда ўйнайди, "Трактор" ва "Ал Ҳилол"ни Қаршида меҳмон қилади  21 13:30Мак Аллистер Англия чемпионлигини қўлга киритиш Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонишдан кўра қийинроқ эканини айтди  6 13:02ПФЛ техникаси водийнинг 4 та шаҳрида синовдан муваффақиятли ўтди  1 12:34"Андижон" ОЧЛ 2да "Арқадағ", Қатар ва Баҳрайн клублари билан бир гуруҳдан жой олди  37 11:57"Пушкаш" мукофоти совриндори фаолиятини 33 ёшида якунлади  1 11:29"Сўғдиёна" меҳмондаги ғалабасиз сериясига барҳам берадими?  0 10:53Роберто Манчини Россия клубида иш бошлаши мумкин  3 10:24Жароҳати сабаб янги мавсум стартини ўтказиб юборадиган футболчилардан иборат рамзий жамоа  4 09:55Превью. Бугун "Сўғдиёна" Тошкентда "шерлар" меҳмони бўлади  4

"Абдуқодир Ҳусанов камгап, аммо кучли футболчи" — "Ланс" устози News

"Абдуқодир Ҳусанов камгап, аммо кучли футболчи" — "Ланс" устози

Францияда Хусанов ўзининг инкор этиб бўлмайдиган маҳорати эвазига "йиртқич" лақабини олган.

"Манчестер Сити" уни қўлга киритишни кафолатлаш учун бежиз 40 млн евро ва бонуслар таклиф этмади.

Хусанов ҳавас қилса арзийдиган жисмоний кучга эга марказий ҳимоячи, шунингдек, юқори даражадаги спринтер: унинг "Реймс" футболчиси Жунья Итони 37 км/с тезликда қувиб келаётгани акс этган видео интернетни ларзага келтирган.

"У камгап, аммо кучли футболчи. Мен келганимда, Дансо кетиш арафасида эди. Ўшанда Жан-Луи Лека ("Ланс" спорт координатори – таҳр.) менга: "Хавотир олманг, Абдуқодир шу ерда", деганди. 

У хато қилмаган экан. Ҳусанов ҳақиқатан ҳам улкан салоҳиятга эга", – деди "Ланс" бош мураббийи Уилл Стилл.

Ҳусанов ҳозирданоқ ҳимоядаги тажовузкорлиги билан ажралиб турадиган Рубен Диашга қиёсланяпти. Бу, айниқса, Гвардиолага маъқул келадиган жиҳат.

Аввалроқ Фабрицио Романо Абдуқодир Ҳусановнинг қачон "Манчестер Сити" билан шартнома имзолашини маълум қилган эди.

Rating: +24   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика