Абдуқодир Ҳусанов иштирокидаги ўйинлар Ўзбекистонда олиб кўрсатиладими?
20 feb 17:32
News
Абдуқодир Ҳусанов иштирокидаги ўйинлар Ўзбекистонда олиб кўрсатиладими?
Championat.asia сайтига маълум бўлишича, МТРК таркибидаги "Футбол" телеканали Англия Кубогини Ўзбекистон ҳудудида намойиш этиш ҳуқуқини қўлга киритиш учун фаол музокаралар олиб бормоқда. Музокаралар ижобий якун топса, ўзбекистонлик мухлислар Англия Кубоги 5-босқич учрашувларини "Футбол ТВ" орқали жонли эфирда томоша қилишлари мумкин бўлади.
Таниқли шарҳловчи Даврон Файзиев ҳам Telegram'даги саҳифасида бу ҳақда айтиб ўтди:
"Футбол" канали Англия Кубоги бўйича музокара олиб боряпти, шекилли. Тўғри, "Зўр ТВ" ҳам бунга киришганди. Давлат ва ҳусусий каналлар ниҳоят ҳамкорликда, имкониятларни жамлаган ҳолда бу ишни амалга оширса яхши бўларди, бундан мухлислар ютади".
Маълумот учун, Абдуқодир Ҳусанов тўп тепадиган "Манчестер Сити" мусобақа 5-босқичида "Плимут" билан тўқнаш келади. Мазкур баҳс 1 март куни Тошкент вақти билан 22:45 да бошланади.
Similar news
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Comments