Latest news

10:45Камолиддин Тожиев: "Натижа муҳим эмас, ёшларни синаб олдик. Таркибимиз 90 фоизга тайёр"  2 10:24Кэррик: "Олд Траффорд" — алоҳида лаҳзалар юзага келадиган жой"  2 09:50"Машъал" "Динамо" ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олди  2 09:20Роналду "Ал-Насср"даги вазиятдан норози   8 09:01"Динамо" Тошкентда машғулотларни бошлади  0 08:50Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  83 08:28Sofascore. Абдуқодир Ҳусанов "Тоттенхэм"га қарши ўйинда неча баҳо олди?  9 07:51Футзал. Эрон - Ўзбекистон ва қолган чорак финал учрашувларининг бошланиш вақти маълум  6 04:04А Серия. “Ювентус” меҳмонда “Парма”га 4 та гол урди  1 03:58Саудия Арабистони Про лигаси. “Ал Иттиҳод” ўз уйида минимал ҳисобдаги ғалабага эришди  0 03:49Лига 1. ПСЖ меҳмонда қийин ғалабага эришди  3 03:43А Серия. "Интер" меҳмонда ғалабага эришди  0 00:07Бундеслига. “Боруссия Дортмунд” Гирассининг 2 дақиқада қайд этган дубли туфайли “Хайденхайм”ни мағлуб этди  0 23:30АПЛ. "Манчестер Сити" "Тоттенхэм" билан ўйинда 2:0 ҳисобида ғалаба қозона туриб, якунда очко йўқотди  57 23:09"Ливерпуль” Нидерландия терма жамоаси ҳимоячисини нишонга олди  2

Абдуқодир Ҳусанов — энг яхшилардан бири! News

Абдуқодир Ҳусанов — энг яхшилардан бири!

Сал олдин "Манчестер Сити"нинг Англия Кубоги доирасидаги "Лейтон Ориент"га қарши учрашуви якунига етди.

Унда "шаҳарликлар" меҳмонда 2:1 ҳисобида зафар қучди. Пеп Гвардиола Абдуқодир Ҳусановни ўйиннинг 46-дақиқасида Витор Рейс ўрнига майдонга туширди. Қувонарлиси, "Сити"нинг биринчи голи айнан Ўзбекистон МТЖ ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳисобига ёзилди – 56-дақиқада Рико Льюиснинг зарбасидан кейин тўп йўл-йўлакай Ҳусановга тегиб, дарвоза тўридан жой олди. 79-дақиқага келиб эса жамоа сардори Кевин Де Брюйне катта саҳнага чиқиб, ғалабани таъминлади.

Шу тариқа Ҳусанов АПЛда гол урган илк ўзбекистонлик футболчи сифатида тарихга кирди ва жамоа таркибидаги иккинчи ўйинида ҳам ғалабани тантана қилди. FlashScore портали уни Нико О'Райли ва Кевин Де Брюйне билан бир қаторда эътироф этиб, 7,9 балл берди. SofaScore портали эса ҳимоячига 7,8 балл қўйиб, "Манчестер Сити"нинг энг яхши футболчиларидан бири деб топди.

Англия Кубоги

4-босқич

Лейтон Ориент – Манчестер Сити 1:2 

«Брисбен Роуд»

Голлар: 1:0 – 16, автогол Ортега, 1:1 – 56 Ҳусанов, 1:2 – 79 Де Брюйне.

Лейтон Ориент – Кили, Карри, Хэпп, Симпсон, Джеймс, Браун (Болл, 85), Гэлбрейт (Обиеро, 86), Джайесими (Прэтли, 54), Донли (Аджей, 85), Перкинс (Купер, 65), Келман.

Манчестер Сити – Ортега, Рубен Диаш (Стоунз, 46), Рейс (Ҳусанов, 46), О`Райли (Де Брюйне, 72), Льюис, Гюндоган, Нико Гонсалес (Бернарду Силва, 22), Грилиш, Макати (Фоден, 72), Савио, Мармуш.

Огоҳлантиришлар: Макати (42), Купер (77), Обиеро (88).

Эслатиб ўтамиз, "кўклар"нинг навбатдаги ўйини 11 февраль куни "Реал"га қарши кечади. 

Rating: +44   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика