Latest news

07:36"Пахтакор" футболчиси ОКМКга ўтмоқда   0 02:27Бундеслига. "Боруссия Д" ўз майдонида "Боруссия М"ни мағлуб этди  0 02:10Италия Суперкубоги. "Болонья" ярим финалда "Интер"ни мағлуб қилди ва финалга йўл олди!  7 01:39Мактомини МЮдан кетганларнинг муваффақиятга эришаётгани ҳақида нималар деди?  0 00:46Артета Гекерешга баҳо берди  0 00:20"Ланс" Абдуқодир Ҳусанов бўйича "Манчестер Сити"га мурожаат қилган  7 23:53Гвардиола "Манчестер Сити"дан кетиши эҳтимоли ҳақида: "Мен умрбод бу ерда қола олмайман"  4 23:12Флик ҳозирча "Барселона" билан шартномани узайтирмоқчи эмас  1 22:55Аморим Фергюсоннинг гаплари ҳақида фикр билдирди  3 22:31"Қизилқум" 22 ёшли футболчиси билан шартномани узайтирди  0 22:11Марсело "Барселона"дан "Реал"га кимни олган бўларди?  5 21:59Пеп Гвардиола: "Ҳозир "Сити" АПЛ чемпионлиги учун курашадиган ҳолатда эмас"  3 21:37Тьерри Анри: "Арсенал" ушбу мавсумда чемпион бўлиши керак"  0 21:13Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр  24 20:59Алонсо "Реал"даги фаолиятини баҳолашни истамади  0

Абдуқаҳҳор Маъруфалиев: “Бошланғич таркибда Насимовга ишонч билдирилса керак” News

Абдуқаҳҳор Маъруфалиев: “Бошланғич таркибда Насимовга ишонч билдирилса керак”

Футболчилик фаолиятида қайси жамоада ўйнамасин доимо етакчиликни ўз қўлига олишга уринган Абдуқаҳҳор Маъруфалиев бутсаларини михга илганидан кейин, “Металлург”да устози Рустам Мирсодиқовга яқин ёрдам бериб келмоқда.
Айтиш керакки, Маъруфалиевга ҳам футболчиларнинг орзуси бўлмиш, миллий терма жамоа либосини кийиш насиб қилган. 1992 йилдан 2001 йилга қадар миллий терма жамоа мураббийлари эътиборида турган Абдуқаҳҳор Маъруфалиев бош жамоамиз сафида 32та учрашувда иштирок этиб, рақиблар дарвозасига 5 бор йўл топа олгани билан тарих зарварақларидан жой эгаллади. Шу боис Иордания билан ўйин олди навбатдаги суҳбатдошимиз, Маъруфалиев бўлди.

“Аввало миллий терма жамоамизга сафардаги ўйинда омад тилайман. Табиийки мен ҳам халқимиз орзиқиб кутаётган ғалабани кутяпман. Ўйлайманки йигитларимиз бунга қодир. Бугун Спорт ТВда ўйинни 21:00да олиб кўрсатилиши тўғрисида реклама қилиняпти. Шу боис учрашувни ойнаи жаҳон орқали кўриб бўлсада, футболчиларимизни қўллаб қувватлаймиз”.

“Фикримча Амманда кечадиган баҳсда 1:1 ҳисоби қайд этилса керак. Сафарда гол уришимиз жуда аҳамиятли. Ғалабами ёки дуранг натижами, муҳими сафардан қониқарли натижа билан қайтишдир”.

“Бугунги ўйинда мураббийлар штаби ҳужум чизиғига бошланғич таркибда Баҳодир Насимовни қўйса керак. Чунки ўзингизга яхши маълумки, Насимов охирги марта Тошкентда ўтган ўйинда захирадан тушган бўлишига қарамай, гол уришни уддалаганди. Бақоев ҳам чакки эмас. Унда ҳам имконият яхши. Менимча Улуғбекни иккинчи таймда ўйинни янада кучайтириш учун туширса керак. Бунга ўйин давомида гувоҳ бўламиз”.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика