Latest news

22:40АПЛ. “Ньюкасл” “Кристал Пэлас”ни, “Брентфорд” “Эвертон”ни мағлуб этди, “Тоттенхэм” эса ўз уйида “Сандерленд”ни мағлуб эта олмади  1 22:30АПЛ. "Фулхэм" "Ливерпул"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада ўтказиб юборилган голдан сўнг 90+7 дақиқада тўп киритиб, ҳисобни тенглаштирди  13 22:15Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди  49 21:44"Челси" "Астон Вилла" юлдузи учун катта таклиф тайёрламоқда  0 21:16"Манчестер Сити" — "Челси". Таркиблар маълум  11 20:53"Реал"га Бернарду Силвани таклиф қилишди. "Қаймоқранглилар”нинг бунга жавоби маълум  2 20:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Лидс"ни мағлуб эта олмади  20 19:01А Серия. "Наполи" Римда "Лацио"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  1 18:37Ван Дейк Испания супер клубига ўтишни истаган эди  1 18:16"Челси" "Ньюкасл"дан Италия терма жамоаси футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 17:50"Реал" икки юлдузидан қутулишни режалаштирмоқда  5 17:21Тунис терма жамоаси футболчиси: “Биз футболда 10 йил орқадамиз”  1 16:48Мармуш "Астон Вилла"га ўтиши мумкин  16 15:02Рамос фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин  1 14:37"Реал" Винисиус бўйича қарор қабул қилди  8

Абдумавлон Абдужалилов: "Эътирофни кутмагандим" News

Абдумавлон Абдужалилов: "Эътирофни кутмагандим"

"Нефтчи" дарвозабони Абдумавлон Абдужалилов championat.asia талқинига кўра турнинг энг яхши дарвозабони деб топилди.

Шунингдек посбон тур рамзий терма жамоасига киритилди. Ёш дарвозабон ўз фикрларини билдирди.


"НАСАФ" БИЛАН ЎЙИН ҲАҚИДА
- Очиғи “Насаф” билан ўйинни бошида бироз ҳаяжон бўлди. Сабаби ўз мухлисларимиз қаршисида кучли рақибга қарши очилиш ўйинида тўп тепдик. Лекин кўп ўтмай ҳаяжон йўқолди. Айтиш керакки, шу куни ҳимоя чизиғимиз тартибли ўйин кўрсатди. Шу сабаб дарвозамиз даҳлсизлигини сақлаб қолдик.

ТУР ТЕРМА ЖАМОАСИГА КИРГАНИ ҲАҚИДА
- “СА”нинг эътирофини кутмагандим. Чунки турнинг қолган ўйинларини ҳам кузатганимда ҳамкасбларим ҳам яхши ҳаракат қилишганди. Журналистларнинг эътиборига тушиш ҳар бир спортчи учун ёқимли бўлса керак.

"СЎҒДИЁНА" БИЛАН БАҲС ҲАҚИДА

- Тўғриси “Насаф”га қарши ўйиндан кейин “Нефтчи”га нисбатан эътибор ошди. Энди кўпчилик биздан янада яхши ўйин ва натижа кутади. Аллақачон “Сўғдиёна” билан ўйинга тайёргарликни бошлаб юбордик. Аввалги ўйиндаги хатоларни таҳлил қилиб, галдаги учрашувда бу камчиликларни бартараф этишга ҳаракат қиламиз. Жиззахда бизни қийин ўйин кутяпти. Чунки “Сўғдиёна” очилиш ўйинида ўз мухлислари учун  ғалаба тақдим этишга ҳаракат қилади. Стадиондаги муҳитни таассавур қилиш мумкин. Лекин “Нефтчи” Жиззахга ғалаба учун боради. Бу бизнинг асосий мақсадимиз саналади
 

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика