Latest news

12:00TVCOM'да бугунги тақвим: АПЛ ўйинлари ўзбек шарҳида, “Барса” ва бошқалар  0 11:24"Галатасарой" Рюдигерни қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Реал"нинг 32 ёшли ҳимоячиси таклифларга очиқ  3 10:45Массимилиано Аллегри А Серияда ой мураббийи деб топилди  0 10:17"Бунёдкор" сардори жамоани тарк этди  2 09:50МЮ сардорига нарх қўйди  2 09:22"Реал Мадрид" Франциядан 20 ёшли футболчини сотиб олмоқчи  4 08:55Аморим "Борнмут"га қарши ўйин олдидан "Манчестер Юнайтед" футболчиларининг жароҳатлари ҳақида гапирди  0 08:28Трансфермаркт Ла лигада энг кўп нархи ошган футболчилар рейтингини тузди  1 08:00Роналду дунёнинг машҳур фильмида рол ўйнайди  10 07:31"Нефтчи"нинг асосий футболчиларидан бирига ОКМК ва "Андижон"дан қизиқиш бор  6 01:50Лэмпард кетма-кет иккинчи ой энг яхшиси бўлди  0 01:24АПЛ топ-клублари "Лейпциг" вингерига қизиқмоқда  0 00:50Давид Сильва Гвардиоланинг ягона камчилигини айтди  3 00:16Оскар футболчилик фаолиятини якунлади  5 23:53Флик: "Рэшфорд захирада қолдими, демак, таркибда энг яхшилар ўйнамоқда"  4

Абдумавлон Абдужалилов: “Бунёдкор”нинг совринли ўринлар учун курашишини ҳеч ким кутмаганди" News

Абдумавлон Абдужалилов: “Бунёдкор”нинг совринли ўринлар учун курашишини ҳеч ким кутмаганди"

Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси собиқ дарвозабони Абдумавлон Абдужалилов жорий мавсумни “Бунёдкор” жамоасида бошлади.

Йил бошида таркибда фақат Мурод Зуҳуров қолганини инобатга олсак, ёш посбон тажрибали киперга рақобатчилик қилиши керак эди. Фикримизча у ўзининг жамоадаги дастлабки мавсумидаёқ мухлислар эътиборига тушди. Қийин паллаларда, муқаррар голлардан қутқарди. Терма жамоадан чорлов қабул қилди. Биз футболчи билан суҳбатлашдик.

- Бу йил илк бор “Бунёдкор” либосида майдонга тушдингиз. Клубдаги дебют мавсум сиз учун қандай ўтди?

- Йил аввалида, жамоамизни совринли ўринлар учун курашишини ҳеч кимнинг хаёлига келмаганди. Жамоадаги ички муҳитни яхшилиги ҳисобига шундай ютуқларга эришдик деб ўйлайман. Боллар ҳам мураббийнинг кўрсатмаларини майдонда тўғри бажаришга ҳаракат қилишди. Вадим Абрамов фақат ўз ўйинимизни ўйнашимизни, натижа эса ўз ўзидан келишини таъкидладилар.Кўриб турибсиз қилинган меҳнатларимиз самараси узоқ куттирмади. Учинчи ўрин клуб тарихида илк бор қайд этилди. Олдинги йилларда олтин ва кумуш меддалари жамғарилган экан.

- Жамоа деярли барчасини нолдан бошлади. Ҳатто шундай вазият бўлдики, “Бунёдкор” анча вақтгача ўз майдонида учрашувларни ўтказа олмади. Мавжуд қийинчиликлардан қандай чиқиб кетилди?

- Мени фикримча жорий йилни ёмон ўтказмадик. Юқорида айтганимдек мураббий фақат футболни ўйлаш кераклигини тушунтирди. Гарчи, таркибимизда ёшлар кўп бўлсада ҳар бир баҳсда мазмунли ўйин кўрсатишга ҳаракат қилдик. Муҳлислар учун эсда қоларли томони бизни кўрсатган ўйинимиз бўлди.



- Дарвозабонлар мураббийи Абдусаттор Раҳимов билан биринчи маротаба ишладингиз. Бу инсон ҳақида аввал ҳам билармидингиз?

- Улар ҳақида бу ерга келгунимга қадар жуда кўп илиқ фикрлар эшитгандим. Кўпни кўрган, тажрибали мутаҳассис эканликларига амин бўлдим. Игнатий Нестеров, Павел Бугало, Мурод Зуҳуров каби дарвозабонларни шуғуллантирганлар. Фақат ижобий фикр билдириш мумкин.

- Ўзингиз учун якунига етаётган йилда нимани кашф қилдингиз?

- Фаолиятимда биринчи бор совринли ўринлар учун курашда қатнашдим. Собиқ жамоам “Нефтчи” ўртамиёна клуб саналарди. Барибир, олдига юқоримақсадларни қўйган клубларда масъулият ва талаб бошқача бўлади. Албатта, босим юзага келиши турган гап. Муҳими уни енгиб ўтиш.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика