Latest news

00:23Италия Кубоги. "Лацио" - "Милан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  1 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  0 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  4 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  5 20:17ЖЧ-2026 қуръаси олдидан. Анвар Ғофуров: "Мундиалда шов-шув қилишга қодир бўлган терма жамоамиз шаклланди"  2

Абдумавлон Абдужалилов: "Айни дамда фақат ғалабаларни ўйлаш керак" News

Абдумавлон Абдужалилов: "Айни дамда фақат ғалабаларни ўйлаш керак"

Ўзбекистон Кубогида "Турон" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Локомотив" посбони Абдумавлон Абдужалилов ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Бугун илк марта қуруқ ўйин ўтказдингиз. Ўйиндан таассуротлар қандай?
- Ростдан ҳам, қуруқ ўйин ўтказиш жуда ажойиб. Жамоа нечта гол уришидан қатъи назар ўз дарвозасининг дахлсизлигини сақлаб қолишга ҳаракат қилади. Айниқса, ўзимизнинг стадионда буни бажариш ажойиб. Бу ерда ўйнаш доимо ёқимли. Ўйиндан фақатгина ажойиб таассуротлар ва яхши кайфият қолди.

- Кетма-кет икки ўйинда майдонга тушдингиз. Демак, Жавоҳир Илёсов билан рақобат жуда кучли бўладими?
- Биз профессионал клубда ўйнаймиз. Демак, ҳар бир чизиқда юқори классдаги футболчилар ўйнашади. Мен ҳам, Жавоҳир Илёсов ҳам яхши ўйин кўрсатишга ҳаракат қиляпмиз. Футболчиларнинг соф рақобати - жуда ажойиб ҳолат.

- Жамоа яхши одимламоқда. Кетма-кет 4 ғалаба. Аммо мавсумни унчалик яхши бошлай олмагандик. Бу ғалабалар жамоага катта мақсадлар учун курашишида кўпроқ куч берадими?
- Мавсум стартида ҳамма шу ҳақида гапирди. Ҳа, шундай бўлиб қолди. Мавсумни жуда ёмон бошладик. Аммо ҳозирда поғоналар ҳақида эмас, балки олдимиздаги ҳар бир баҳсда ютишни ўйлашимиз керак.

Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика