Latest news

17:19Флик: "Бу икки гол Рэшфордга олдинга қадам ташлашга ёрдам беради"  1 16:50"Ҳоландни Левандовски, Месси ва Роналду каби ҳужумчилар қаторида эканлиги билан табриклайман" — Гвардиола  0 16:23Элит ОЧЛ. 1-тур якунлари  0 15:54Ўзбекистон терма жамоаси собиқ етакчилари афсоналар турнирида қатнашади  1 15:32Нодир Элибоев: "Бизда янги давр бошланмоқда. Тажрибали ўйинчилар ўз ўрнини ёшларга бўшатиб бериши табиий ҳол"  0 15:15Конте: "Манчестер Сити"га қарши 10 киши билан ўйнашнинг иложи йўқ"  4 14:41Эрик Кантона Исроилни ФИФА ва УЕФАдан четлаштиришга чақирмоқда  8 14:14Кристенсен "Барселона"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  0 13:45Роналду паделга 5 миллион евро сармоя киритди  0 13:18"Қайрат"нинг 18 ёшли посбони Касильясни ортда қолдирди  0 12:50Моуринью "Бенфика" қароргоҳига қора Ferrari'да келди  2 12:22Симон Миньоле Чемпионлар Лигаси тарихига кирди  1 11:53Мессининг "Интер Майами"даги келажаги маълум  0 11:25Футзал бўйича Осиё Кубоги-2026 саралаш мусобақаси олдидан митинг бўлиб ўтди  1 10:52Мбаппе "Олтин тўп" топшириш маросимига бориши ҳақидаги саволга жавоб берди  14

Абдумалик Ҳакимов: “Жамоамнинг ўйини очилиб кетиши учун бизга ғалаба етишмаяпти” News

Абдумалик Ҳакимов: “Жамоамнинг ўйини очилиб кетиши учун бизга ғалаба етишмаяпти”

19 апрель ''Цементчи'' - ''Косонсой''га 1:2 ҳисобида имкониятни бой бергандан сўнг ''Цементчи'' бош мураббийи Абдумалик Ҳакимовдан клуб матбуот котиби қисқача интервью олди.
- Учрашув ҳусусида нима дея оласиз...
- Ўйин ҳақида фикр билдирадиган бўлсам ўйин ташкил қилган, ўйинди бошқарган, ҳужум уюштирган жамоа ҳам фақат биз бўлдик лекин имкониятлардан фойдаланиш борасида футболчиларимга аниқлик етишмади 1-бўлимнинг ўзида жамоамиз 5 ёки 6 марта рақиб дарвозасини ишғол қилиши мумкин эди. Иккинчи бўлим бошида ҳисобда олдинга чиқиб олишимизга қарамай икки қўпол хатомиз эвазига гол ўтказиб юбордик ва бу бизга қимматга тушди агар имкониятларни барчсидан самарали фойдаланганимизда ҳисоб умуман бошқача бўларди.

- 1-лиганинг 4-тур учрашувлари ҳам ўз ниҳоясига етди. Ҳозирда сизнинг жамоангизда 4 учрашувда бор йўғи 2 очко бу нима билан боғлиқ?  Балким таркибга жалб қилинган ўйинчилар орасида ишончни оқлай олмаган ўйинчилар ҳам бўлди деб ўйлаётгандирсиз.
- Йўқ таркибга қўшиб олинган ўйинчиларни барчасига ишонаман бу йил биз 1-лигада янгидек биз 1-лигага 7 йил деганда қайтдик  ўйинчиларни барчаси янги улар бир бирини тушуниб ўйнашлари учун бироз вақт талаб этилади... Жамоамни ўйини очилиб кетиши учун бизга ғалаба етишмаяпти.

- ''Цементчи'' мухлислари ҳусусида нима дея оласиз?
- Мен ўзим футболчи бўлиб бир нечта жамоаларда ўйнаган бўлсам ҳам лекин ҳозирги мухлисларимизни барча ишқибозларимиздан  устун қўйган бўлардим. Кеча ''Косонсой''га мағлуб бўлган бўлсакда учрашув бошидан охиригача бизни қўллаб-қувватлаб туришди. Барча бизни қўллаб-қувватлаб турган ишқибозларимизга катта  раҳмат айтиб қоламан... “Ойнинг ўн беши қоронғу бўлса, ўн беши ёруғ” худо хоҳласа ёруғ кунларга ҳам оз қолди.
 

Исломжон Акбаров
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика