Абдумалик Ҳакимов: «Олий лигага чиқиш борасида шошилаётганимиз йўқ»
28 dec 2015 10:50
News
Абдумалик Ҳакимов: «Олий лигага чиқиш борасида шошилаётганимиз йўқ»
Бу эса маҳаллий мухлисларни ва жамоа раҳбариятини қониқтирди. Чунки бир неча йил хатто иккинчи лигада ҳам иштирок этмай юрган жамоа жорий мавсумдан бошлаб, яна биринчи лигага қайтди. Куни-кеча жамоа тадбирида бўлиб, фурсатдан фойдаланган ҳолда жамоа бош мураббийидан қисқача интервью олдик.
-Ўйлайманки бу йил жамоамизнинг иштироки ёмон кечмади. Лекин олдинда қилиниши керак бўлган ишлар кўп. Бир жойда тўхтаб қолмоқчи эмасмиз. 4-ўринни эгаллаган бўлсакда, бу осонликча бўлмайди. Чемпионат старти биз учун муваффақиятсиз бўлди. Жамоа янгитдан шаклланаётгани боисми кутилган ўйинни намойиш эта олмадик. Чемпионат биз учун қийин кечди. Ўз вақтида шахсан ўзим ҳам биринчи лигада иштирок этганман. Бунга анча йиллар бўлди. Орадан вақт ўтиб, лигада кўп нарса ўзгариб кетганига амин бўлдим. Жумладан ПФЛнинг клубларга талаби ортган. Чемпионат тизими ҳам ўзгарган.
- Мураббий сифатида профессионал футболда дебют мавсумимни ўтказдим. Менга мавсум давомида яқиндан ёрдам берган Илҳом Зайлобиддинов ҳам бунгача биринчи лигада ишлаб кўрмаганди. Шу боис бизга қийин бўлишини билардик ва ўқиб изланишдан сира тўхтамаяпмиз. Мураббийлик лицензиясига ўқиганимизда бизнинг гуруҳга учта инструктор билим берганд эди. Ислом Аҳмедов, Усмон Тошев ва Фарҳод Абдуллаев. Тўғриси, бу бизга жуда фойдали бўлди деб ўйлайман. Чунки уларнинг ҳар биридан ўзимиз учун турлича янгилик олдик. Инструкторларнинг ўзлари ҳам бунгача сира бу каби ҳолат ҳеч бир гуруҳ билан юз бермаганини, бу борада омадли эканлигимизни айтиб ўтишган. Футболчилик давримда таниқли мутахассисларнинг қўли остида ўйнадим. Юрий Саркисян ва Тоҳир Кападзе каби инсонлардан кўп нарса ўрганганман. Бугунги кунда эса улардан ўрганганларим ас қотмоқда. Ҳозиргача тажрибали инсонлардан йўл-йўриқ сўраб, билмаганларимни ўрганиб бормоқдаман. Сўраб ўрганишдан ҳеч қачон уялмаганман. Мураббийликдаги дебютйилимдан сўнг ўзига яраша хулосаларни чиқариб олдим. Инсон борки, хато қилмасликдан кафолатланган эмас. Мен ҳам йўл қўйган хатоларимни бошқа такрорламаасликка харакат қиламан.
- Чемпионат якунига етгач иштирокимизни таҳлил қилиб чиқмоқдамиз. Бир қатор ўйинларимизни тасвири туширилган дискларни кўриб, хато ва камчиликларни ўрганиб бордик. Эндиликда камчиликларни бартараф этишга ҳаракат қиламиз.
- Янги мавсумга январь ойидан бошлаб тайёргарлик кўрамиз. Бу борада режаларни ишлаб чиққанмиз. Табиийки таркибда ҳам ўзгаришларга қўлурамиз. Айрим футболчилар билан хайрлашишимизга тўғри келади. Кўз остимизга олиб қўйган йигитларнинг кимлар эканлигини ҳозирча ошкор этмай турганим маъқул деб биламан. Трансфер ойнасида турли хил миш-мишлар бўлиши шубҳасиз. Шунинг учун жамоамизга янги келган ўйинчилар билан қачонки шартнома имзолаймиз вашундан сўнг оммага эълон қиламиз.
- Менимча бу йил Қувасой аҳлини қувонтира олдик деб ўйлайман. Энди келаси мавсум ишқибозларимиз биздан янада юқори ўринларни кутади. Кўпчилиги олий лигага чиқишимизни исташи ҳам бор гап. Раҳбарият бизучун барча шароитларни яратиб бермоқда. Фақат ишлаш керак. Ҳозирча олий лигага чиқишга шошилмаяпмиз. Чунки элитага яқинни ўйлаб чиқиб олгач, кейинчалик қийинчиликка дуч келиш ярашмайди. Шу боис олдин клуб пойдеворини мустаҳкамлаб, сўнгра кучлилар сафига чиқиш ҳақида бош қотирсак мақсадга мувофиқ бўлади. Клуб раҳбарлари ҳам бизнинг ушбу режамизни тасдиқлаб, ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаб келаётанини аълоҳида таъкидлаб ўтмоқчиман. Шаҳримиз ҳокими футболнинг ашаддий ишқибозидир. Қолаверса клубимиз президенти ҳам жамоамизга жиддий эътибор қаратади. Хатто сафар учрашувига бориб келгач, қабулида бўламиз ва биздан ўйин борасида фикрларимизни сўраб, қизиқади. Баъзида ишларимизни ўзаро таҳлил қиламиз ва камчиликларни бартараф этишга уринамиз. Табиийки бундай эътибордан сўнг иштиёқимиз ҳам ортиб боради.
Исломбек Рустамбеков.
Comments