Latest news

10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  0 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  1 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  2 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  5 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  8 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  9 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  2 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  4 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  12 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  9 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  5 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  3 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  6 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  108 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  6

Абдумалик Ҳакимов: “Биринчи лиганинг бу йилги ўтказиш тизими менга маъқул келди” News

Абдумалик Ҳакимов: “Биринчи лиганинг бу йилги ўтказиш тизими менга маъқул келди”

Хабарингиз бор, кеча Тошкентда Ўзбекистон Кубоги ўйинлари ва биринчи лига мусобақаси учун қуръа ташлаш маросими ўтказилди.

Унда элита клублари билан бир қаторда биринчи лига жамоаларининг расмий шахслари иштирок этди. Хусусан “Цементчи” устози Абдумалик Ҳакимов ҳам қуръа маросимида бевосита қатнашди. Шу боис мураббийнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Юртимизда деярли мавсуми бошлангандек туюлмоқда. Мухлисларимизни ушбу футбол мавсуми билан табриклаб қоламан. Қуръага келадиган бўлсак, менимча ҳаммаси кўнгилдагидек ўтди. Ҳеч қандай эътироз йўқ – дея гап бошлади Ҳакимов.  

- Қуръанинг кўзи кўр деб бежизга айтишмаган. “Цементчи” учун бошланишига жиддий рақиблар рўбарў келди. Бундан ҳавотир олаётганим йўқ. Аксинча хурсандман. Рақиб ким бўлишидан қатъий назар барибир бир кун келиб ўйнаш керак. Шундай экан ҳар клубни хурмат қиламиз.

- Кубокда биринчи “Навбаҳор” билан ўйнайдиган бўлдик. Кучли жамоа сифатида шаклланаётганини кўриш мумкин. Лекин бу билан ортга чекинмаймиз. Ахир ўтган йили ҳам олий лига клубларига қарши ўйнадик-ку. Чемпионатда ҳам кетма-кет икки ўйин кучли рақибларга қарши ўтказамиз. “Динамо” ва “Зомин” назаримда бу йил олий лигага чиқиш учун кураш олиб боради.   

- “Цементчи” ҳам имкон қадар янги мавсумга пухта тайёргарлик олиб боришга харакат қилмоқда. Раҳбарият томонидан эътибор юқори. Керакли шароитлар яратиб берилмоқда. Ўз навбатида бунга жавобан биз ҳам жиддий ишлаяпмиз. Қолганини мавсум кўрсатиб беради.  

- Тайёргарликдан кўнглим тўлмоқда десам ҳам бўлади. Фақат мени ранжитаётган жиҳати айрим йигитларни грипп касаллиги безовта қилмоқда. Селекцияга келадиган бўлсак, бугунги кунда бир қатор футболчилар кўрикдан ўтмоқда. Яқинда бошланадиган Фарғона “Ҳоким кубоги-2016” турнирида иштирок этамиз ва унда таркибда кимлар қолиши маълум бўлади.

- Биринчи лига мусобақаси жорий мавсум олий лига каби ўтадиган бўлди. Илгари футболчилик давримда ҳам шундай тизимда бўлганини яхши эслайман. Хусусан 1995 йили “Бағдод” сафида харакат қилганимда сафарда 4та ўйин ўтказиб қайтардик. Бу сафар иккита ўйин ўтказиб қайтиладиган бўлди. Шахсан менга бу тизим маъқул тушди – дейди Абдумалик Ҳакимов.

Исломбек Рустамбеков.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика