Latest news

17:10Лаутаро билан Чалханоғлу ўртасидаги низо туфайли "Интер"да фавқулодда йиғилиш бўлиб ўтди  0 16:05Марказий Осиё. Қозоғистонда пешқадам очко йўқотди, Қирғиз Республикасида кубок ярим финалчилари маълум, Туркманистонда "Аркадағ" 3 та гол ўтказиб юборди  0 15:28Зейтуллаев, Алибоев, Йўлдошев ва Жиянов — Суперлигада 14-турнинг энг яхшилари  2 14:07Алибоев, Норчаев, Жиянов, Ҳожимирзаев ... Суперлига 14-тур рамзий терма жамоаси  6 13:27Расман: Оливье Жиру "Лилль"га ўтди  0 13:08"Барселона" 2025/26 мавсум учун уй либосини тақдим этди  4 12:40Ла Лига раҳбари Тебас клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: "Бу турнир бошқа ўтказилмаслиги учун қўлимдан келган барча ишни қиламан"  10 12:15Дьокереш инглиз клуби билан келишиб олди  2 11:47Факт: Вадим Абрамов жамоаси Виталий Левченко бошқараётган "Нефтчи"ни ҳали ютмаган  10 10:48Бугун аёллар терма жамоамиз Лаосга қарши баҳс олиб боради  0 10:19Суперлига. 15-тур расмийлари маълум. Марказий учрашувни Лутфуллин бошқариб боради  7 09:44Алонсо ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  11 09:17Ўзбекистон кубоги. Бугун сўнгги чорак финалчилар аниқланади  4 08:48Ўзбекистон МТЖ аъзоси “Пахтакор“га қайтиши мумкин  20 08:20Клублар ўртасидаги ЖЧ. Чорак финал жуфтликлари билан танишинг  31

Абдулрахман бин Мусаид: “Бунёдкор”даги ёшларнинг шижоати юқори" News

Абдулрахман бин Мусаид: “Бунёдкор”даги ёшларнинг шижоати юқори"

“Ал-Ҳилол” аъзолари “International Tashkent” отелига жойлашишаётган паллада жамоа етакчиси Ёсир Ал-Қаҳтони билан суҳбатлашишни мўлжаллаб турган эдик.
Бироқ футболчи сафар давомида толиққанини айтиб, ҳозир интервью бера олмаслигини тушунтирди. Шундан сўнг “Ал-Ҳилол” клуби президенти – Абдулраҳмон бин Мусаиддан интервью олишга муваффақ бўлдик.

- Аввало, Ўзбекистонга хуш келибсиз!

- Бундай чиройли кутиб олган “Бунёдкор” ФКга миннатдорчилик билдираман. Шунингдек, бизни бу ерга етиб келишимизда ёрдам берган барча инсонларга раҳмат дейман.

- Айтингчи, “Ал-Ҳилол”нинг бу йилги мақсадлари Сиз ўйлагандек амалга ошаяптими?
- Бир ой муқаддам Саудия Арабистони чемпионати якунланди. Афсуски, олтин медалларини ашаддий рақибимиз – “Ал-Наср”га бериб қўйдик. Энди бор эътиборимизни Осиё Чемпионлар лигасига қаратганмиз.

- “Ал-Ҳилол” қитъамизнинг энг номдор жамоаларидан ҳисобланади. Клуб деярли ҳар мавсум ОЧЛда иштирок этади. Нима деб ўйлайсиз, “Ал-Ҳилол”нинг қитъамизнинг клублар ўртасидаги энг нуфузли мусобақасида ғолиб чиқишига нима тўсқинлик қилаяпти?
- Бизда барча шароитлар бор. Футболчилардан фақат чиройли ўйин ва яхши натижа қайд этиш талаб этилади холос. “Ал-Ҳилол” ҳамиша юқори мақсадларни кўзлаб келган. Бу анъанамиз кейинчалик ҳам ўзгармайди. Ҳозирги пайтда таркибимиз анчайин ёшартирилган. Ёши катталар ўз ўринларини аста-секинлик билан ёшларга бўшатишмоқда. Ўйлайманки, вақти келиб бош совринга албатта эга чиқамиз.

- “Бунёдкор” ҳақида қандай фикрдасиз?
- “Ал-Ҳилол”ни Осиё етакчиларидан деб айтиб ўтдингиз. Ўз навбатида мен ҳам “Бунёдкор”ни қитъа грандлари сафига қўшган бўлардим. Сизларнинг жамоангиз ҳам ҳамиша халқаро майдонларда яхши натижалар қайд этиб келади. Қатарда ўтган “Ал-Жаиш” – “Бунёдкор” баҳсини томоша қилдим. Кўрдимки, “Бунёдкор” сафида ҳали ўз сўзини айтиши кутаётган ва келажаги порлоқ ёшлар кўп. Жамоангизнинг охирги сонияларгача курашишига қойил қолдим.

- “Ал-Ҳилол” ва “Бунёдкор” жамоалари 2010 йилги мусобақанинг 1/8 финалида ҳам учрашишган эди. Ўшанда Ар-Риёд жамоаси устун келганди. Сизнингча, шундан бери жамоаларда нималар ўзгарди?
- Ҳа, ўша ўйин эсимда. Биз Сколари жамоасидан устун келгандик. Очиғини айтсам, “Бунёдкор”нинг юлдузларига қарши биз икки ҳисса кучли иштиёқ билан ўйнаб, “Ал-Ҳилол” ҳам кучли клуб эканлигини намойиш этгандик. Шунингдек, ўша пайтдаги мусобақа форматига кўра бир учрашувлик нимчорак финални ўз майдонимизда ўтказгандик. Бу ҳам албатта бизга қўл келганди. Энди вазият бошқача. Биринчидан ғолиб икки учрашув йиғиндисига кўра аниқланади. Қолаверса, боя айтиб ўтганимдек, “Бунёдкор”даги ёшларнинг шижоати юқорироқ. Шуниси аниқки, жуда қизиқарли баҳс остонасида турибмиз.

- Жамоангиз етакчиси, бразилиялик Тиаго Невеснинг жароҳат олиб Тошкентга келмаганлиги “Ал-Ҳилол”га қанчалик таъсир ўтказади?
- Сафимизда 30 нафар футболчи бор. “Ал-Ҳилол” битта футболчига боғланиб қолган клуб эмас. Невеснинг ўрнини тўлдирадиган бошқа футболчиларимиз бор.


Баҳодир МИРЗАЕВ суҳбатлашди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика