Latest news

09:23Мбаппе Ямалнинг шахсий ҳаётига аралашётганларга мурожаат қилди  4 08:55Футзал. 3-турнинг марказий учрашувида йирик ҳисоб қайд этилди  0 08:27Элдор Шомуродов:"Ҳамма ҳам хато қилади"  5 07:59Каннаваро дебюти омадли чиққан Ўзбекистон - Қувайт учрашувидан ФОТОГАЛEРEЯ  1 07:31U-20 ЖЧ. Чорак финалнинг барча жуфтликлари маълум  1 01:49ЖЧ-2026 саралаши. Рангник термасидан 10та гол, Нидерландия, Фарер ороллари ҳамда Даниядан йирик ғалаба ва бошқа натижалар  11 01:39Ўртоқлик учрашуви. Дербида Англия Уэльсни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 01:15Мухлислари Моуриньюни ҳақорат қилгани учун "Порту" жаримага тортилди  2 00:55Погбанинг катта футболга қайтиши кечикмоқда  1 00:34А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди  2 00:16ЖЧ-2034нинг 2035 йилда бўлиши мумкинлиги ҳақида Инфантино нималар деди?  1 23:50Мбаппе: "Винисиус билан муносабатларимиз яхши. Одамлар истаганини гапиради"  0 23:34Нани: "Аморимга вақт керак"  3 23:13ЖЧ-2026нинг 20-иштирокчиси маълум бўлди  0 22:51Валерий Карпин Эронга қарши ўйин олдидан нималар деди?  9

Абдуллоҳ Олимов: "Локомотив"га қарши баҳсга пухта тайёргарлик кўргандик" News

Абдуллоҳ Олимов: "Локомотив"га қарши баҳсга пухта тайёргарлик кўргандик"

"Андижон" 2020 йилги Суперлигани Тошкентда "Локомотив"га қарши ўтказиб 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

Қизиқарли кечган баҳсдан кейин "бургутлар" клуби ярим ҳимоячиси Абдуллоҳ Олимов билан суҳбатлашдик.

- Абдуллоҳ янги футбол мавсуми бошланганлиги билан табриклаймиз...

- Раҳмат табрик учун, шу ўринда барча ўзбек ҳалқини ва футбол мухлисларини янги мавсум бошлангани билан табриклайман.

- "Андижон" 1-тур доирасидаги илк учрашувини Тошкентнинг "Локомотив" жамоасига қарши ўтказди. Учрашув ҳақида нима дея оласиз?

- Биз "Локомотив"га қарши баҳсга пухта тайёргарлик кўрдик, ўйин курашларга бой бўлди. Стандарт вазиятдан гол ўтказиб юбордик ва якунда мағлуб бўлдик. Шу ўринда айтиб ўтишим керакки, бизни қўллаб-қувватлаш учун узоқ йўлдан келган фидоий Нодирбек Тўйчиев бошчилигидаги мухлисларга рахмат айтаман. Насиб бўлса кейинги турларда ўйинларимиз орқали муҳлисларимизни хурсанд қиламиз.

- Ўтган мавсумда захирадан майдонга тушган ўйинларингиз ҳам бўлган, бунга сабаб нима деб ўйлайсиз?
- Тўғри ўтган мавсумда олган жароҳатим туфайли кўп ўйинларда жамоага ёрдам бера олмадим ва кўп баҳсларда захирадан майдонга тушдим.

- "Андижон" кейинги турда Қаршининг "Насаф жамоасига қарши сафарда майдонга тушади. Бу ўйиндан олдинги фикрларингиз...

- "Насаф" жамоаси мамлакатимизнинг энг яхши жамоаларидан бири ҳисобланади. Рўзиқул Бердиев жамоаси ўз ўйин услубига эга, гарчи маҳоратли ўйинчилар жамоани тарк этган бўлса ҳам, уларнинг ўрни футбол академиясидан етишиб чиққан ёш ўйинчилар билан тўлдирилди.


Нодирбек Абдуллаев суҳбатлашди

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика