Latest news

01:40ЕЧЛ учун кураш. "Рома" муҳим баҳсда мағлубиятга учради  22 01:00Саудия Арабистони. Роналду майдонга тушмаган баҳсда "Ал Насср" 9 та гол урди  5 00:28Витор Рейс: "Ҳусанов ҳудди акамдек"  9 00:09ПСЖдагиларнинг фикрича, Килиан клубдан 98 млн евро қарздор экан  0 23:32"Ливерпуль" Фримпонг бўйича музокаралар олиб бормоқда. "Байер" ҳимоячисининг товон пули – 35-40 млн евро  1 22:23Мбаппе "Олтин бутса" учун курашда Дьокерешдан 3 очко ва Салаҳдан 2 очко ортда  2 22:02"Бавария" 150 млн. евролик футболчини сотиб олмоқчи  3 21:15МЮ "Ипсвич" ҳужумчисини харид қилмоқчи  2 20:36Расман: Карло Анчелотти Бразилия терма жамоасини бошқаради  11 20:15"Халқим учун "Олтин тўп"ни қўлга киритишни истардим" — Муҳаммад Салоҳ  54 19:48Эшитдик-да! Эртага Шацких "Андижон" бош мураббийи этиб тайинланади  29 19:31Ханси Флик Пеп Гвардиоланинг ютуғини такрорлади  3 19:05Карло Анчелотти тез орада Бразилия терма жамоаси бош мураббийи сифатида иш бошлайди  7 18:48Футзал. "Оил Стар" Ўзбекистон Кубоги ярим финалининг илк баҳсида ЎзСҚБни йирик ҳисобда енгди  1 18:15"Лидс" трансферлар учун 100 млн фунт сарфлайди  6

Абдуллатиф Ал Ҳуссайни: "Ишни пенальтилар сериясигача олиб бормаймиз" News

Абдуллатиф Ал Ҳуссайни: "Ишни пенальтилар сериясигача олиб бормаймиз"

ОЧЛ 1/8 финали жавоб учрашуви доирасидаги "Локомотив" - "Ал Ҳилол" ўйинидан олдинги матбуот анжуманида меҳмонлар устози Абдуллатиф Ал Ҳуссайни иштирок этди.
Унга ҳимоячи Дигао ҳамроҳлик қилди.

"Ўзбекистонга яна бир бор келганимдан хурсандмиз. Мен клублар ва миллий терма жамоа билан бир неча бор юртингизга келганман. "Ал Шабаб" ва "Ал Ҳилол" билан Ўзбекистонга ташриф буюрганман.

Эртанги ўйин ҳаёт мамот учрашуви бўлади. Биз мусобақада қоламиз ёки чиқиб кетамиз. Эртага "Ал Ҳилол" Осиёнинг энг кучли жамоалардан бири эканини исботламоқчимиз.

Клубга яқинда бош мураббий бўлдим, лекин анчадан буён клуб тизимида ишлаб келаяпман. Деярли барча футболчиларни яхши биламан.

Рақибни жуда яхши ўргандик. "Локомотив" сафида кучли ва тажрибали футболчилар бор. Эртанги баҳсда бизга фақат ҳужумчи Носир Ал Шамрони ёрдам бера олмайди холос. Насиб қилса яхши натижа қайд этиб юртимизга қайтамиз", - дейди Абдуллатиф Ал Ҳуссайни.



"Эртанги баҳс иккала жамоа учун ҳам оғир кечиши аниқ. Биринчи ўйинда "Локомотив" ҳимояда яхши ўйнади ва гол ўтказмади. Биринчи учрашувда гол ура олмадик, шу боис эртага гол уришга уринамиз.

2014 йил биз финалда ютқазганмиз, 2015 йилда ярим финалда мағлуб бўлгандик. Менимча бу йил жамоа ОЧЛда чемпион бўлиш вақти келди. Буни исботлаш учун "Локомотив" тўсиғидан ўтишимиз керак, - дейди Дигао.

- Эртага сиз учун биринчи расмий ўйин бўлади. Жуда масъулиятли баҳсда сиз биринчи навбатда нимани ўзгартирмоқчисиз?
- Ушбу футболчилар билан клублар даражасида жуда кўп ишлаганман. Бу ўйинчилар янги эмас. Эртага номлар борасида ўзгаришлар бўлмайди. Аммо тактика борасида буткул бошқача ўйин гувоҳи бўласизлар

- Жамоа пенальтилар сериясига тайёрми?
- Биз ўйинни пенальтиларгача олиб бормаймиз.



- "Ал Ҳилол"нинг ОЧЛдаги натижалари йилдан йилга пасайиб бормоқда. 2014 йилда финал, 2015 йилда ярим финал, 2016 йил чорак финал бўлиши мумкин. Агар жамоа "Локомотив" тўсиғидан ўта олмаса жамоа учун фожиа бўладими? Ўтган баҳсдаги нурсиз дурангдан кейин бош мураббий ҳам ишдан бўшатилди...

- Биз ўтмиш ҳақида ўйлаётганимиз йўқ. Барча футболчилар эртанги баҳсда ғолиб бўлишни исташмоқда. Бу йил ОЧЛда узоққа бормоқчимиз, бунинг учун эртага ғалаба қозонишимиз керак. Жамоа фақат келажакка қарайди.

- Сиз ғалабага жуда ишониб гапираяпсиз. Сизни ташвишга солаётган нарсалар ҳам борми? Таркибингиздаги йўқотишлар ёки рақиб сафидаги кучли футболчилар борлиги...
- Ишончимнинг сири шундаки футболчиларнинг даражасини жуда яхши биламан. Шогирдларимнинг жисмоний ҳолати, тайёргарлиги маъромида. Фақат футболга доир бўлмаган ҳодислар содир бўлиши мумкин. Бу ҳакамлар хатоси ёки бошқа нарсалар... Лекин умид қиламанки эртага барчаси жойида бўлади.


Нарзулла Сайдуллаев
Rating: -5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика