Latest news

11:25Шерзод Қодиров "Динамо"дан кетди?!  0 11:04«Бухоро» «Локомотив» футболчиси билан шартнома тузди  1 10:40Лени Йоро «Арсенал»га қарши учрашувда жароҳат олди  2 10:12«Ювентус» юлдузи Лондонга кўчиб ўтишга яқин  0 09:46Неймар идеал футболчи қандай бўлиши кераклиги ҳақида фикр билдирди  2 09:17«Пахтакор» икки нафар футболчи билан шартнома тузганини эълон қилди  7 08:50Sofascore. Кечаги учрашув учун Ўзбекистон ОТЖ футболчилари қандай баҳоларга лойиқ кўрилди?  33 08:24Париж-2024. Япония муддатдан аввал плей-офф йўлланмасини қўлга киритди  18 08:00Ўртоқлик учрашуви. ОКМК «Машъал»ни кичик ҳисобда мағлуб этди  1 07:35Ўртоқлик учрашувлари. «Арсенал»дан камдек, Манчестер клубларида мағлубият ва бошқа натижалар  3 01:39Расман: Ўткир Юсупов — "Фулад" футболчиси!  11 01:32"Арсенал" Рафиньянинг трансфери бўйича "Барселона"га кўп миллионлик таклиф тайёрлайди  1 01:05Париж-2024. Ўзбекистон - Миср 0:1, Ҳимоядаги хато қимматга тушди  18 00:53"Атлетико" ва Испания терма жамоаси собиқ футболчиси фаолиятини якунлади  2 00:15РПЛ. Эсанов ҳаракат қилаётган "Акрон" меҳмонда "Факел"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  16

Абдулла Бўриев: «Саҳоб Жўраевнинг жамоамизга фойдаси тегишига ишонаман» News

Абдулла Бўриев: «Саҳоб Жўраевнинг жамоамизга фойдаси тегишига ишонаман»

Шу ойнинг охирида янги футзал мавсуми старт олади. Бу йилги мавсумни одатдагидек ассоциация кубоги мусобақаси бошлаб беради.

Ушбу кубок баҳсларида профессионал клублар билан бир қаторда ҳаваскор жамоалар ҳам иштирок этишади. Яқинда миллий терма жамоамиз ўзбек футзали тарихида илк маротаба жаҳон чемпионатининг финал босқичида иштирок этди. Бу эса юртимизда футзал спорт турининг янги босқичга чиқишига замин яратади, десак хато бўлмайди. Айни кунларда жамоалар мавсумга тайёргарлик кўришяпти. Етакчи клублар аллақачон ўқув-машғулот йиғинларини бошлаб юборишган. Биз ўтган мавсум кашфиётларидан бири ҳисобланган «Бунёдкор» клуби машғулотларида бўлиб, «қалдирғочлар» бош мураббийи Абдулла Бўриевдан интервью олдик. Айнан Бўриев ўтган футзал мавсумининг энг яхши мураббийи деб топилган эди.

- Абдулла ака, янги футзал мавсумига тайёргарлик қандай давом этмоқда? Футзалчиларнинг ҳолати қониқарли даражадами?


- Бу йилги мавсумга жиддий тарзда тайёргарлик кўряпмиз. Боиси, ўтган йили кучли учликка киришимизга бир қадам етмай қолганди. Ўз хато ва камчиликларимиз эвазига чемпионатда 4-ўрин билан чекланган эдик. Шуларни инобатга олган ҳолда, янги мавсумга тайёргарликни ҳар қачонгидан эрта бошладик. Гувоҳи бўлганингиздек, асосий эътиборни ёшларга қаратганмиз. Кўрик учун асосан ёшлар таклиф қилинган. Хабарингиз бор, «Бунёдкор» футбол жамоасида ҳам асосий урғу ёшларга берилади. Клубимизда ҳам ана шу сиёсатни давом эттиряпмиз. Натижаси эса ёмон эмас. Умуман олганда, биз янги футзал мавсумига тайёрмиз.

- Ўтган йилги таркиб сақлаб қолиндими?


- Деярли сақланиб қолди, десам ҳам бўлади. Фақат асосий таркиб дарвозабонларимиздан бири оилавий шароити сабаб Россияга кўчиб кетди. Кейин «Ардус» клубидан ижарага олинган икки ўйинчимиз ҳам ўз жамоаларига қайтишди. Қолган барча футзалчилар эса бугунги кунда мавсумга тайёргарлик кўришяпти. Катта ўзгаришлар йўқ. Ўтган йилги таркибни сақлаб қолишга муваффақ бўлдик. Бу йилги мавсумдан умидим катта. Олдинга мавсумда ҳам қониқарсиз ўйин кўрсатмадик. Фақат баъзи ўйинларда ёш футзалчиларимизга тажриба етишмади. Қайсидир учрашувларда йигитлар чарчаб қолишди. Ўйлайманки, биз бундан тегишли хулосаларни чиқариб олдик.  

- Ўз вақтида катта футболда порлаган ҳимоячи Саҳоб Жўраевни ҳам жамоангиз машғулотларида кўрдик. Жўраевнинг катта футболдан футзалга киришиб кетиш жараёни қийин кечмаяптими?

- Саҳобнинг оёғида жиддий жароҳати борлиги учун маълум муддат футболдан йироқда бўлди. Ярим йилга яқин вақт мобайнида умуман югурмаган, машғулотда қатнашмаган экан. Ўз вақтида «Бунёдкор» футбол жамоасида ўйнагани учун клубимиз раҳбарияти ҳам унинг футзалда ўзини синаб кўришига қаршилик билдирмади. Ҳозирча ҳаракатлари ёмон эмас. Футзалчилар билан ўйинга киришиб кетди. Худди бир йилдан бери бир жамоада ўйнагандек таассурот қолдиряпти. Энг муҳими, ўзида ҳам қизиқиш бор. Машғулотларда астойдил ҳаракат қиляпти. Бошқалар билан таққослаганда, тўп билан муомаласи жуда ҳам яхши. Позицион ўйинларда ҳам чакки эмас.

- Тўғрику-я, лекин футзал футболдан фарқли равишда тезликка асосланган. Саҳоб ана шу тезликка мослаша оляптими? Унинг ҳозирги жисмоний ҳолати талабга жавоб берадими?


- Биласизми, унинг устун жиҳати  индивидуал тарзда кучли. Ҳатто, миллий терма жамоамизда ҳам бундай жиҳатларга эга футзалчи йўқ. Мен буни ҳеч иккиланишсиз айта оламан. Жаҳон чемпионатида кўрдик, португалиялик Рикардиньо бир ўзи бутун жамоани алдаб, рақиб дарвозасини ишғол қиляпти. Мана шундай бир ўзи ўйин тақдирини ҳал қилиб қўя оладиган футзалчига муҳтожмиз. Саҳобда ана шу жиҳатлар бор. Унинг техникаси анчадан бери футзал ўйнаб юрганларникидан ҳам яхшироқ.

- Яқинда терма жамоамиз жаҳон чемпионатидан қайтиб келди. Таассуротларингиз ва хулосаларингиз қандай?

- Ҳозирги авлод вакилларига ҳавас билан қарайман. Улар футзалимиз тарихида илк бор мундиалнинг финал босқичида иштирок этиб қайтишди. Уларнинг ўйинини кўриб, худди ўзим майдонга тушиб ўйнагандек бўлдим. Таассуротлар жуда яхши. Терма жамоамиз бежиз жаҳон чемпионатига чиқмаганлигини амалда исботлади. Биз ўйнаб юрган пайтларда бундай шароитларни орзу қилардик. Шу йилнинг ўзида, яъни Осиё чемпионати ўтказилган февраль ойидан то сентябргача бир нечта хориж йиғинлари ташкил этилди. Унинг доирасида Португалия, Испания, Италия, Озарбайжон, Қозоғистон, Эрон каби давлатлар терма жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувлари ўтказилди. Мен айтган терма жамоаларнинг барчаси жаҳон чемпионатининг финал босқичида иштирок этишди. Ана шу ўйинларда тўпланган тажриба ўз сўзини айтди. Уччала ўйинда ҳам футзалчиларимиз дунёнинг кучли терма жамоаларига ҳеч бир жабҳада ютқазишмади. Хосе Мария Мендезнинг меҳнати шундоққина кўриниб турибди. Фақатгина Панамага қарши ўйинда бироз кўнгил хижил бўлиб қолди. Сабаби, биз бу рақибдан кучли эдик. Фақат буни амалда кўрсата олмадик. Жаҳон чемпионатидаги илк ўйин, барибир, ҳаяжонли бўлади. Шу нарса кўзга ташланиб қолди. Португалия ва Колумбияга қарши кечган баҳсларда эса футзалчиларимиз худди аввал 2-3 марта жаҳон чемпионатининг финал босқичида қатнашгандек таассурот қолдиришди. Мен мундиалда иштирок этишдек катта тажрибага эга бошқа терма жамоаларнинг ўйинларини кўрдим. Улар билан таққослаганда, бизнинг ўйинимиз яхшироқ чиқди. Айрим тажрибали жамоалар ўз дарвозаларидан 10-15та гол ўтказиб юборишди. Бизда бундай ҳолат кузатилмади. Кейин хурсанд бўлганим, «Бунёдкор» футзалчиси ҳам илк бор терма жамоа таркибида жаҳон чемпионатида иштирок этиб қайтди. Португалия билан ўйинда майдонга тушди. Рикардиньога қарши жуда яхши ўйнади. Мендез кейинги жаҳон чемпионатини ҳам ўйлаб, кўпроқ ёшларга эътибор қарата бошлади.

Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика