Latest news

09:24Ҳусановнинг ҳимоядаги шериги ҳамюртимизнинг дебюти ҳақида фикр билдирди  3 08:52Суперлиганинг икки клуби бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0 08:24Sofascore. Бир бўлим ҳаракат қилган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди  1 07:50Бугун Ўзбекистон МТЖ Иорданияга қарши баҳс олиб боради  13 07:34Ўртоқлик учаршуви. «Пахтакор» Қозоғистон жамоасини мағлуб этди  0 02:54Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Валенсия"га 7та гол урди!  55 01:55АПЛ. Лисандро Мартинеснинг голи МЮга меҳмонда "Фулхэм"га қарши ўйинда ғалабани тақдим этди  13 01:48Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Насср" ўз уйида "Ал Фотиҳ"ни мағлуб этди, Роналдудан гол  1 00:38Каземиро Туркияга йўл олиши мумкин  0 00:03А Серия. "Интер" меҳмонда "Лечче"ни аяб ўтирмади  0 23:28Ўзбекистон U-16 ҳам Саудия Арабистонидан устун келди  3 23:17Англияликлар Ҳусановнинг дебюти ҳақида нималар деб ёзишди? Журналистларнинг фикри ва ижтимоий тармоқлардаги изоҳлар  39 21:36"Барселона" ушбу қишда Неймарни ортга қайтариши мумкин эди  5 21:05АПЛ. "Тоттенхэм" ўз уйида кутилмаганда "Лестер"га мағлуб бўлди  10 20:58А Серия. "Рома" меҳмонда "Удинезе"ни мағлуб этди, Шомуродов иккинчи бўлим бошида майдонга тушди  22

Абдулла Бўриев: «Карантиннинг фойдали томонлари бор» News

Абдулла Бўриев: «Карантиннинг фойдали томонлари бор»

Футзал бўйича «Бунёдкор» жамоаси аъзолари ҳам карантинга қатъий амал қилган ҳолда уйда якка тартибда машғулот ўтказмоқда.

- Карантин вақтида «Уйда қолинг!» шиорига қатъий амал қилган ҳолда уйда, оила даврасидаман. Фарзандларимнинг дарсларига ёрдам беряпман, турли йўналишдаги китобларни мутолаа қиляпман. 

Футзалчиларга тўхталадиган бўлсам, ҳамма ўйинчиларга юкламалар берилган. Улар ҳам уйда қолиб, якка тартибда шуғулланяпти. Машғулотлари ёзилган видеолавҳаларни ижтимоий тармоқлар орқали каминага жўнатишмоқда. Албатта ҳозир тўп билан ишлашни, тактик машғулотлар ўтказишни иложи йўқ. Шунинг учун ҳеч бўлмаса жисмоний ҳолат маромида бўлса, қолган жиҳатларни машғулот ўтказишга рухсат берилганидан кейин тиклаб олиш мумкин. 

Бизга маълум қилишларича, карантин якунланганидан сўнг машғулот ўтказиш учун ўн кун вақтимиз бўлади. Шундан кейин чемпионат ўйинлари давом эттирилади. Ўйлайманки, бу ўн кун бизга етарли. Аслида 10 кун кам, аммо вазиятдан келиб чиққан ҳолда фикр юритадиган бўлсак, шу кунлар ичида жамоани қисман бўлсада чемпионатга тайёрлаб оламиз. Мураббийлар штаби билан бу қисқа вақт ичида қандай ишларни амалга оширишимиз лозим эканлигини, нималарга аҳамият беришимиз шартлигини муҳокама қиляпмиз. Қолаверса, ҳамма жамоаларга бир хил имконият берилади ва табиийки, ҳеч кимнинг устун тарафи бўлмайди. Асосийси, ўйинчилар соғлом, ҳеч кимда жароҳат ёки касаллик йўқ. Карантиннинг фойдали томонлари шундаки, футзалчилар ўйинларни, жамоадошларини соғинган.  

Тақвимга келсак, бу ҳеч кимга муаммо туғдирмаса керак. Сабаби, режага кўра, бир ҳафтада битта тур ўтказилиши мумкин экан. Фикримча, бу йигитларга оғирлик қилмайди. Бундай тиғиз тақвимларга олдин ҳам дуч келганмиз. Ўйинчиларни бу масала бўйича «пишган», десам муболаға бўлмайди. Асосийси, мавсумни давом эттириш. Битта турдан кейин ҳаммаси аввалгидек давом этади, деб ўйлайман. Кузда футзал бўйича Осиё чемпионати бўлиши ва унда терма жамоамиз қатнашиши лозим. ПФЛ қитъа биринчилиги ўтказиладими-йўқми, шу бўйича ОФКга хат билан мурожаат қилган. Агар Осиё чемпионати ўтказиладиган бўлсак, терма жамоанинг манфаатидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон чемпионати уч даврали тизимда бўлади. Мабодо қитъа биринчилиги бу йил ўтказилмайдиган бўлса, унда бизнинг чемпионат одатдагидек тўрт даврали тизимда давом этади, - дейди Абдулла Бўриев.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика