Latest news

01:54ОФК йилнинг энг яхшиларини эълон қилди  4 01:11"Forbes" йилнинг энг кўп маош олувчи футболчилари рейтингини эълон қилди  1 00:47Рўзиқул Бердиев: "Фабио Каннаваронинг ўйинга келгани ёқимли. Бироқ бу қаердадир ҳалақит қилиши ҳам мумкин"  1 00:31Пикфорд клуби билан шартномасини узайтирди  0 00:13Рафинья "Реал"га қарши ўйнаши мумкин  0 23:51Қозоғистонда футболчи ўйин вақтида вафот этди  2 23:18Баҳром Ҳайдаров: "Камида дуранг билан қайтишни ният қилгандик"  2 21:50Футзал. Ўзбекистон ўртоқлик учрашувида Қозоғистондан устун келган ўйиндан галерея  0 21:25Суперлига. "Насаф" ўз майдонида "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  62 20:23"Ўзбекистон бу салоҳияти билан 3-4 маротаба Жаҳон чемпионатига чиқиши керак эди" — Қозоғистонлик журналист Ербол Каиров билан интервью   16 19:55Сульшер Европа жамоасида иш бошлаши мумкин  2 19:27"Барселона" ҳимоячиларидан бирига янги шартнома тайёрламоқда  1 19:01Манба: Германия клуби "Сўғдиёна" футболчисига қизиқмоқда  7 18:40Айбек Нурбаев: "Жайхун" футболчилари маҳаллий болалардан тузилган, аксарияти энди футболга қадам босган"  0 18:28Ўзбекистон футзал терма жамоаси Қозоғистон устидан ғалабага эришди  7

Абдулла Абдуллаев: “Бўш трибуналар қаршисида тўп тепиш осон бўлмади” News

Абдулла Абдуллаев: “Бўш трибуналар қаршисида тўп тепиш осон бўлмади”

Вадим Абрамов бошчилигидаги “Бунёдкор” жамоаси Coca Cola Суперлига 4-турида ўз майдонида “Қўқон-1912”ни қабул қилди.

Беллашувни тўлиқ ўз назоратида ўтказган “қалдирғочлар” кичик 1:0 ҳисобида ғалабани қўлга киритди ва муҳим уч очкога эга чиқди. Учрашувдан сўнг эса захирадан майдонга тушган ярим ҳимоячи Абдулла Абдуллаевнинг фикр ва мулоҳазалари билан қизиқдик.

“Қалбан бизни қўллаб- қувватлаб турган мухлисларимизни ғалаба билан табриклайман. Анча вақтдан кейин ўтказилган биринчи расмий ўйин учун ҳаракатларимиз чакки чиқмади деб ўйлайман. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз ва ўзимизнинг энг яхши учрашувларимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз.

Албатта, бўш трибуналар қаршисида тўп тепиш осон бўлмади. Аммо, кўникиб боришга мажбурмиз. Муҳими устунлик ва тўп назорати биз томонда бўлди. Ҳақли равишда ғалабага эришдик. “Қўқон-1912” ҳам жиддий қаршилик кўрсатди. Сўнги дақиқалар яқинлашгани сари босимни оширдик. Рестартдаги ғалаба жамоамизнинг кайфиятига ижобий таъсир қилиши аниқ. Тўғри, голга тортадиган вазиятлар яратдик. Тезкор гол уриб ҳисобни очишимиз ҳам мумкин эди. Жарима зарбасидан кейин тўп дарвоза устунига тегди. Кўпроқ тўп киритиб ҳисобни йирик кўринишга келтиришга уриндик. Асосийси уч очкони ўзимизники қилдик”,- дейди Абдулла Абдуллаев.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика